UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18Барцальи: "Ювентус"нинг ҳар бир футболчиси "Реал" устидан ғалаба қозонишимизга ишонади"  2 14:47ПСЖ президенти: "Эмерининг клубда қолиши қолиши 200% аниқ"  0 14:34ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U21 - Россия U21 - 3:4  1 14:16Моуриньо: "Мени Англия Кубоги қизиқтирмайди"  10 13:40Суҳроб Бердиев: "Мақсадим якунда тўпурарлар рўйхатида бўлиш"  10 13:27ЖЧ-2017. Яна бир Осиё жамоаси мусобақани тарк этди  3 13:20"Шўртан" - Робин Гудми?   13 13:10Биринчи лига. Бугун 12-тур учрашувлари бўлиб ўтади  4 13:01Ўзбекистон U21 - Россия U21. Ўйиндан кейин билдирилган фикрлар (видео)  3 13:01Роналдо: "Олтин тўп"ни Криштиануга берган бўлардим"  10 12:41Луис Энрике: "13та имкониятдан 9та соврин ажойиб натижа"  4 12:23Августда яна икки "Эл-Классико" гувоҳига айланамиз  13 12:22Диего Коста: «Челси»дагилар қаерга кетмоқчи эканлигимни билишади»  2 12:15Неймар 55 йил аввалги натижани такрорлади  1 12:02Килиан Мбаппе: "Буффон "Олтин тўп"га ҳақли"  6

16 ноя 20:15
Янгиликлар

Тақдирнинг ҳазилими ёки шунчаки тасодиф?

Футболда бир-биридан қизиқ холатлар кўп учраб туради. Хусусан ака-укаларнинг бир вақтнинг ўзида битта жамоа таркибида ҳаракат қилганига гувоҳ бўлганмиз.
Ёки ака-укалар бир-бирига рақиб сифатида ўйнашган. Бу йилги мавсумда жамоалар таркибига назар ташлаб шуни кўриш мумкинки, олий ва биринчи лигамизда бир хил исм-фамилиядаги футболчилар бор. Бошқача айтганда, Акмал Холматов, Дилшод Жабборов, Акбар Исматуллаев каби номлар ҳақида гап кетганида мухлислар аввало "Локомотив" ва "Пахтакор" футболчиларини эслашади. Лекин бундай исм-фамилиядаги футболчилар фақатгина олий лигада эмас. 



Чемпионатимизнинг кекса легионери Акмал Холматов аллақачон мухлислар қалбидан жой олган десак муболаға бўлмайди. Тожикистонлик футболчининг бу йил "Локомотив"га жуда катта фойдаси тегди дейиш мумкин. 38 ёшни қарши олаётган бўлишига қарамай, Холматов бошқаларга ўрнак бўла олди. Эътиборлиси ўзимиздан ҳам шундай исм фамилиядаги футболчи етишиб чиқмоқда. Аниқроғи, Самарқанднинг "Регистон" жамоасида ҳам Акмал Холматов деган ўйинчи бор. Кичик Холматов олий лигадаги адашидан нақд ўн ёшга кичик эканлигини ҳам айтиб ўтиш лозим. Дилшод Жабборов ҳақида гап кетганида ўқувчиларимиз тасаввурида "Локо" ярим ҳимоячиси гавдаланади. Чунки биринчи лигада ҳам Дилшод Жабборов борлигини кўпчилик билмаса керак. 1991 йилда таваллуд топган Жабборов бу йил "Регистон" учун фойдали ўйинчи бўлди дейиш мумкин. Унинг иккинчи босқичда 9та гол ургани ҳам сўзимизга исбот бўла олса ажаб эмас. Эътиборлиси кичик Жабборов ҳам "Регистон" клуби аъзоси саналади. Катта Акмал Холматов билан Дилшод Жабборовнинг олий лигада битта клуб аъзоси эканлигини яхши биласиз. Эътиборлиси уларнинг биринчи лигадаги адашлари ҳам битта клуб шарафини ҳимоя қилди. Бу тақдирнинг ҳазилими ёки шунчаки, тасодиф?

Биринчи ва олий лигадаги адашлар хусусида гап кетганида Акбар Исматуллаевларга ҳам тўхталиб ўтиш даркор. Бу исм фамилиядаги футболчи айтилганида кўпинча, "Пахтакор" ҳимоячиси эсга олинади. Лекин ундан икки ёшга катта бўлган яна бир Акбар Исматуллаев борлигини кўпчилик билмайди. Эхтимол биринчи лигадаги Акбар Исматуллаев "Аланга"да ўйнаётгани учун ҳам ишқибозлар яхши билишмаса керак.

Бу йил биринчи лигада ҳам олий лигада ҳам биттадан Рустам Аъзамов исм фамилиядаги футболчилар ўйнади.
Катта Аъзамов биринчи лигада "Машъал" шарафини ҳимоя қилган бўлса, унинг адаши биринчи даврада "Локомотив" ва иккинчи даврадан "Навбаҳор" учун ўйнади. Мухлислар яхши билишса керак, бу икки адашлар илгари "темирйўлчилар" сафида бирга ҳаракат қилганди. 


 
Адашлар тўғрисидаги рўйхатни узунроқ бўлишига, Жасур Ҳасановлар ҳам айбдор. Сабаби олий лигада "Бунёдкор" ва "Локомотив"даги Жасур Ҳасановдан ташқари яна бир шундай исм фамилиядаги футболчи биринчи лигада ўйнади. Бу жиззахлик бошқа бир Жасур Ҳасановдир. Футболчининг "Зомин" шарафини ҳимоя қилганини айтиб ўтиш керак.  



Жамшид Ҳасановлар хусусида сўз борганда, "Машъал" ҳужумчиси эсланиши мумкин. Чунки 25 ёшли Ҳасанов биринчи лигада тўпурарлик маҳоратини намойиш этди. Унинг олий лигадаги адаши эса "Бухоро" таркибида кўп ҳам асосий таркибда ўйнамагани учун кичик Жамшид Ҳасановни мухлислар ҳозирча тўлиқ таниб улгурмади. 



Исломбек Исмоиловлар ҳозирча Ўзбек футболи жамоатчилигига унчалик ҳам яхши таниқли эмас. Уларнинг кичиги, биринчи лигада "Сурхон" дарвозабони ҳисобланади. Ёш посбон биринчи босқичда жамоасининг асосан 2-рақамли дарвозабони сифатида ўйнади.

Исломбек Исмоиловларнинг каттаси олий лигада "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилди. Таъкидлаш керакки, ушбу футболчи айни дамда "Пахтакор"ни бошқараётган Мурод Исмоиловнинг тўнғич ўғли саналади.

Мақоламиз сўнггида адашларнинг бири олий лигада мураббий яна бири эса биринчи  лигада футболчи эканлигига тўхталиб ўтишни лозим топдик. Булар Равшан Ҳайдаровлар ва Рустам Забировлардир. Катта Ҳайдаровни кўпчилик яхши билади, "Динамо"га устозлиқ қилиб келмоқда. Унинг адаши эса бу йилги мавсумни "Қўқон-1912" таркибида ўтказди. 1994 йили туғилган кичик Равшан Ҳайдаров ўз вақтида Мексикада ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этганди.



Мураббий Рустам Забировни ҳам ўқувчиларимиз яхши билишади. Аммо унинг охирги пайтларда ҳеч омади чопмаяпти. Бу йил маълум муддат "Қизилқум"ни бошқарди. Аммо кейинчалик жамоани тарк этди. Забировнинг футболчи адаши ҳам бор. Бу "Спартак"нинг ёш ҳимоячиси Рустам Забировдир.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди
Бугун юртимизнинг беш стадионида олий лиганинг 12-туридан ўрин олган...  109
Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО
Ўзбекистон U-21 ва Россия U-21 ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.  90
Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади
Бугун олий лиганинг 12-туридан ўрин олган 3та учрашув бўлиб ўтди.  62
Олий лига. "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" дуранг ўйнашди Олий лига. "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" дуранг ўйнашди
Олий лиганинг 12-турида Наманганда "Навбаҳор" ҳамда...  62
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: