UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  0 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  9 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  13 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0

Танишинг: Уммон терма жамоаси бош мураббийи - Пол Ле Гуэн Янгиликлар

Танишинг: Уммон терма жамоаси бош мураббийи - Пол Ле Гуэн

Эртага ва 29 май куни миллий терма жамоамиз Уммонга қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Хабарингиз бўлса керак, Уммон терма жамоасини 2011 йилнинг ёзидан бери франциялик мураббий Пол Ле Гуэн бошқармоқда. Қуйида ушбу мутахассис ҳақида маълумот беришни лозим топдик.

Пол Ле Гуэн 1964 йилнинг 1 мартида туғилган. Уни кўпчилик “Лион”да ишлаган пайтларидан билади. Чунки бу мураббий “Лион” билан кетма-кет уч марта Франция чемпионлигини қўлга киритган (2003, 2004, 2005 йилларда). Бундан ташқари, Уммонга келгунга қадар “Глазго Рейнжерс” ва ПСЖ клубларини бошқарди, шунингдек, Камерун терма жамоасида ишлади.



Ўйинчилик фаолияти
Пол Ле Гуэн дастлаб “Стад Брест”да олти йил тўп тепди. Кейин икки йил “Нант”да фаолият олиб боргач, 1991 йилдан 1998 йилгача ПСЖ сафида ҳаракат қилди ва футболчилик фаолиятини айнан шу клубда тугатди. Футболчи пайтида Ле Гуэн жами 478та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол урган. 1996 йил ПСЖ билан Кубок эгалари Кубогини қўлга киритган.

Ҳимоя чизизғида тўп сурган Пол Ле Гуэн Франция терма жамоасида 17 марта майдонга тушиб, битта гол урган. У ҳозиргача терма жамоада Эрик Кантона, Давид Жинола каби футболчилар билан бирга тўп сурганидан фахрланиб юради. Собиқ футболчи 1998 йилнинг 21 майида ўтказилган Франция ва Камерун ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг бутсаларини михга илади.  



Мураббийлик фаолияти
Пол Ле Гуэннинг мураббийликдаги илк иш жойи “Ренн” футбол клуби бўлди. У уч йиллик фаолияти мобайнида Шабани Нонда, Эл Хожи Диуф каби ўйинчиларни кашф қилди. Ёш мураббийнинг ишини диққат билан кузатиб юрган “Лион” раҳбарлари Ле Гуэн ишдан бўшаши биланоқ дарҳол таклиф билан чиқишди. Ва шу тариқа Пол Ле Гуэн “Лион” клубини қабул қилиб олди.

Шуни айтиш лозим, бошида янги мураббий учун осон бўлмади. Чунки “Лион” тўққизта ўйиндан атиги учтасида ғалаба қозонгани учун мухлислар дарғазаб бўлишди. Аммо Пол Ле Гуэн ғалабаларга бирданига эришиб бўлмаслигини оҳиста тушунтириб, бунинг учун вақт кераклигини айтди. Берилган имконият ўзини оқлаб, “Лион” якунда Франция чемпиони бўлди, бундан ташқари Европа чемпионлар лигасида чорак финалга қадар етиб борди.

Ёш мутахассис “Лион”да 2002 йилдан 2005 йилнинг 9 майига қадар ишлади. Кейин эса ўрнини Жерар Ульега бўшатиб берди. “Лион”ни тарк этгач, Ле Гуэн бироз танаффус олишга қарор қилди. У бир йил давомида ҳеч қаерда ишламади ва бунинг ўрнига “Лацио”, “Бенфика” клубларида малака оширди.

2006 йилнинг мартидан эса у “Глазго Рейнжерс”ни қабул қилиб олди ва уч йиллик шартномага имзо чекди. Аммо бошланиши жуда хунук кўриниш олди. Жамоа янги мураббий бошчилигида дастлабки ўнта ўйиннинг фақат иккитасида ғалаба қозонди. Шунга қарамай, француз ишлашда давом этди, бироқ Шотландиядаги фаолияти узоққа чўзилмади. 2007 йилнинг 4 январида Ле Гуэн ишдан бўшаш учун ариза ёзди.



Шундан сўнг ватанига қайтган мураббий тез орада янги иш топди. Унга ПСЖни бошқаришни таклиф қилишди. Гай Лякомбнинг ўрнига тайинланган мураббий тез орада ПСЖни юқори ўринлар сари кўтарди. 2008 йил Ле Гуэн ПСЖ билан Францяи Кубогини қўлга киритди.

Аммо вақт ўтган сари у клубдаги ишлардан зерика бошлади чоғи, терма жамоада ишлашни маъқул кўрди. Натижада 2009 йилнинг июлидан Камерун термасида фаолият олиб борди. Ле Гуэн Камерунни ЖЧ-2010га олиб борди, бундан ташқари фахрий ҳимоячи Ригобер Сонгни яна терма жамоага қайтарди. Самуэль Это’Они эса янги сардор этиб тайинлади. Камерун жаҳон чемпионатидаги иштирокини тугатгач, мураббий ўз лавозимидан кетди ва яна бир йил танаффус олди. Орадан бир йил ўтиб эса Уммон терма жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди.

Пол Ле Гуэннинг салкам уч йилдан бери Осиёда ишлаб келаётгани алоҳида мавзу. Бу ҳақда сайтимиз орқали кейинроқ тўхталамиз.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика