“Тамбов” Жалолиддинов ва яна бир футболчини РПЛ учун қайдномадан ўтказди

Eldor Akmurzayev
14 окт 2020, 20:05
Бу ҳақда “Спорт Экспресс” хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Тамбов” “Локомотив”дан ижарага олинган Жасур Жалолиддиновни РПЛ учун рўйхатдан ўтказди. Шунингдек, беларуслик ҳимоячи Максим Володько ҳам қайдномага киритилди. Жасур янги жамоаси 7-рақам остида ҳаракат қилса, Володько 11-рақамда ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, “Тамбов” РПЛ 11-тури доирасидаги учрашувини 18 октябр куни сафарда “Ротор”га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru