UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  0 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  3 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  88 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  30 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  419 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  18 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  9 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  37

Тачмурат Агамуродов: “Жамоамиз учун ҳар бир очко қадрли” Янгиликлар

Тачмурат Агамуродов: “Жамоамиз учун ҳар бир очко қадрли”

Coca Cola Суперлига 21-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Динамо” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Динамо” бош мураббийи Тачмурат Агамуродов иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

"Жамоамиз учун айни пайтда Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун ҳар бир очко қадрли. “Навбаҳор” эса совринли ўринлар учун кураш олиб бораётган клуб. Шу боис, биз мазкур баҳсда ҳимоявий ўйин намойиш этишни режалаштиргандик.  Афсуски, ниятимизга етолмадик. Шундай бўлса-да, йигитларга майдонда барча имкониятларини ишга солишгани учун миннатдорчилик билдираман. 

“Навбаҳор”ни эса ғалаба билан табриклайман ва кейинги баҳсларда наманганликларга омад ёр бўлишини тилайман. Ушбу жамоаларнинг биринчи даврада Самарқандда бўлиб ўтган ўйинини томоша қилдим. Ҳақиқатданам ўша баҳс жуда қизиқарли тарзда кечган экан. Бироқ, таъкидлаганимдек, биз учун ҳар очко айни пайтда “олтин”га тенг. Шу боис, Наманганда очиқ ўйин намойиш этолмасдик. Биз бу ерга очко олиш учун келгандик. Аммо ниятимизга етолмадик. Лекин ҳали ҳеч нарса йўқотилмади ҳамда “Динамо” Суперлигада “жон сақлаб қолиш” учун охиригача кураш олиб боради. Бунга жамоамизда назарий жиҳатдан имконият бор ва биз ундан максимал даражада фойдаланишга интиламиз. Шогирдларим қолган ўйинларда ҳам майдонда бугунгидек бор кучлари билан ҳаракат қилишса, олдимизга қўйилган мақсадни амалга оширамиз, деган умиддаман. Мени “Динамо”га жамоани Суперлига олиб қолиш учун таклиф қилишган. Тўғри, жамоамиз ҳозир қийин аҳволда. Бундан ташқари, кейинги учрашувлардаги рақибларимиз ҳам анойи эмас. Лекин ёмон аскаргина генерал бўлишни орзу қилмайди. Шунинг учун ўз ниятимизни амалга ошириш учун бор имкониятимизни ишга соламиз", - дейди Тачмурад Агамурадов.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика