

“Эртага нима бўлишини билмаймиз, аммо бу баҳсда ғолиб чиқишни жудаям истаяпмиз. Бу галги ЖЧ ҳамма томонлама бошқаларидан яхши чемпионат. Умуман бу Россиядаги ЖЧ менимча, барча даврлардаги энг яхши чемпионат”, дея ўз фикрларини билдириб ўтди уругвайликлар устози.
Франция-Уругвай учрашуви 6 июль куни Нижний Новгород шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.



