Syrenka Cup: Дилшод Нуралиев шогирдлари Украина ўсмирларидан мағлуб бўлди

Aslanov Jasurbek
2 сен 2017, 17:46
Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Польша мамлакатида 2001 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги Syrenka Cup–2017 халқаро турниридаги иштирокини якунлади.

Ўзбекистонлик футболчилар 7-ўрин учун баҳсда Украина ўсмирларига қарши баҳс олиб бориб, 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Дилшод Нуралиев жамоаси турнир давомида Бельгия ва Венгрия ёшларига қарши кураш олиб борди.

Мазкур мусобақа  Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.

Syrenka Cup–2017
Нехоже, Польша
2 сентябрь, шанба

Ўзбекистон – Украина 0:3

Ўзбекистон: Миразиз Садиов, Хуршидбек Убайдуллаев, Мироншох Сатторов, Жасур Жалолиддинов, Игорь Чикризов, Хожимат Эркинов,Иброҳимҳалил Йўлдошев, Хушудбек Бозоров, Суннатилло Ҳамиджонов, Бекзод Шамсиев.

Захира: Мўминмирзо Қодиров, Дониёр Собиров, Темур Мамасиддиқов, Жасурбек Абдулбеков, Шукрон Йўлдошев, Рустам Азимов, Алишев Одилов, Диёр Рамазонов, Шохжаҳон Султонмуродов, Жавоҳир Жўраев.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: the-uff.com