

Термиз клуби ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказиб, U-21 лигасида 25 та гол билан тўпурар бўлган Фаррух Қодировни ўз сафига қўшиб олди.
"Клубимиз футболчилар селекциясини давом эттирмоқда. Бу сафар жамоамизга ёш ва истеъдодли ҳужумчи Фаррух Қодиров келиб қўшилганини эълон қиламиз. 21 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда "Бунёдкор" U-21 жамоаси сафида тўп суриб, ёшлар чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди — у 25 та гол уриб, 10 та голли узатма амалга оширди.
Ушбу трансфер клубимизнинг ёш футболчиларни ривожлантиришга қаратилган стратегиясини давом эттиради. Қодиров билан шартнома 2+2 тизими асосида имзоланди.
Клуб номидан Фаррухга жамоамиз сафидаги фаолиятида омад ва муваффақиятлар тилаймиз", — дейилади клуб хабарида.



