“Сурхон” — “Машъал” ўйини “Жар” стадионида бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
29 мар 2023, 12:45
5 апрель куни Ўзбекистон кубогининг “B” гуруҳидан жой олган “Сурхон” — “Машъал” учрашуви “Жар” стадионида бўлиб ўтади.

Бунгача “Сурхон” ўз уй учрашувларини “Пахтакор” стадионида ўтказиб келаётганди. Бироқ 5 апрель куни “Пахтакор” Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Париж-2024 саралаши доирасидаги Бутанга қарши ўйинига мезбонлик қилади. Шундан келиб чиқиб, “Сурхон” фақатгина 1 та учрашувга “Жар” билан келишувга эришди.

“Сурхон” — “Машъал” ўйини 18:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz