«Сурхон» футболчиси «Навбаҳор»га ўтди

Khoja
6 дек 2024, 08:55
«Навбаҳор» келаси мавсум олдидан жамоани кучайтириш ишларини бошлаб юборди.

Наманганликлар «Сурхон» футболчиси Асадбек Каримов билан келишувга эришган. 21 ёшли футболчи келаси мавсум «лочинлар» сафида бошлайди.

Ўтган мавсум ярим ҳимоячи сурхонликлар сафида Суперлигада 21 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 1 та гол ва 5 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia