Сурияга германиялик бош мураббий тайинланди

Narzulla Saydullayev
2 фев 2018, 15:01
Футбол бўйича Сурия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди.

Бу ҳақда Сурия футбол Ассоциацияси расмий сайти хабар берди.

1948 йил Германияда туғилган Бернд Штанге эндиликда Сурияда ишлайди. Ушбу мураббий фаолияти давомида Германия терма жамоаси, "Герта", "Лейпциг", "Днеапр" ва ЦСКА (Украина), "Перт Глори" (Австралия), Уммон, Ироқ, "Аполлон Лимассол" (Греция), Беларусь ва Сингапур терма жамоаларида ишлаган.

2016 йил июль ойида у Сингапур терма жамоасидан кетганидан сўнг ҳеч қаерда ишламаётганди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›