UZ

Сўнгги янгиликлар

05:25Алиқулов расман терма жамоамизнинг март ойидаги ўйинларида ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига ким чақирилгани маълум  24 03:57Иван Бошкович: "Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли, мен кўпроғини кутгандим"  3 03:36"Манчестер Юнайтед"нинг "Орзулар театри": "Олд Траффорд" тарихи (мутолаа учун)  0 03:20Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди"  6 03:04АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 03:02Ла Лига. "Барселона" "Атлетико"ни даҳшатли камбэк эвазига мағлуб этди  185 01:39Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"  7 00:31Иско АПЛга йўл олиши мумкин  5 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  18 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  11 23:31Англия лига кубоги. "Ньюкасл" финалда "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  32 22:36Эрон Про лигаси. "Истиқлол" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:20Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" сафарда ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса Олмалиқда ютқазди  7 21:58А Серия. "Рома" Довбикнинг голи эвазига "Кальяри"ни мағлуб этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  20 21:55"Ризеспор" баёноти: Ҳусниддин Алиқуловнинг бурни ва ёноқ суягида синиш аниқланди  29

Суперлиганинг 16-иштирокчиси "Бунёдкор" стадионида аниқланади Янгиликлар

Суперлиганинг 16-иштирокчиси "Бунёдкор" стадионида аниқланади

9 декабрь куни Суперлига учун плей-офф босқичининг сўнгги учрашуви бўлиб ўтади.

Унда "Шўртан", "Олимпик", "Қўқон-1912" ёки "Металлург" жамоалари орасидан 2 таси Суперлиганинг сўнгги иштирокчиси номига ойдинлик киритиш учун майдонга тушади. 

Лига аввалроқ мавсумнинг сўнгги беллашувини ОКМК стадионида ўтказишни режалаштирганди. Аммо "Металлург" Суперлига турнир жадвалида 13-ўринга кўтарилиб олди ва 9 декабрь куни майдонга тушиш эҳтимоли бор клублар қаторига қўшилди. Сир эмаски, "Металлург" 2024 йилги мавсум давомида ўзининг уй учрашувларини Олмалиқ шаҳрида ўтказди. Шундан келиб чиқиб, Лига ОКМК стадиони масаласини кун тартибидан олди. 

Юқорида номи қайд этилган жамоалардан "Қўқон-1912" ҳамда "Шўртан" плей-оффнинг охирги учрашуви "Бунёдкор" стадионида ўтиши масаласига хайрихоҳлик билдирди. Шу тариқа Лига плей-офф учун "Бунёдкор" стадиони билан келишувга эришди. Беллашув 9 декабрь куни 15:00 да старт олади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика