UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  17 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4

Нодирхўжа Юлдашев: "Суперлигани марказлашган ҳолатда ўтишига норози бўлаётганларга тушунча" Янгиликлар

Нодирхўжа Юлдашев: "Суперлигани марказлашган ҳолатда ўтишига норози бўлаётганларга тушунча"

Айни пайтда Тошкент ва Тошкент вилоятини қўшганда, қуйидаги стадионлар мавжуд:

1. Пахтакор
2. ЖАР 2 та майдон
3. Бунедкор 3 та майдон
4. Локомотив
5. ТТЙМИ
6. Олмалиқ
7. Олмалиқ 2 (эски стадион)
8. Бекобод Марказий.

Томошабинлар киритилиши мумкин бўлмаган ўйинлар учун, Бунёдкор захира майдонлари ҳам сифат бўйича ҳозирги айрим суперлига жамоаларининг майдонидан яхшироқ. Демак, бизда 8 та яхши сифатдаги майдон бор.

Энди юқоридаги майдонларга қўшимча машғулот ареналари:
1. Дўрмон (Олмалиқ ўша ерда)
2. Политотдел
3. Чирчиқ (Металлург ўша ерда)
4. Қибрай 3та майдон.
5. Тўқимачилар
6. НБУ


Водийда 4та стадион бор, аммо машғулотларга етмайди ва 2 кун кетма-кет битта стадионга ҳеч ким ўйин қўймайди.

Қашқадарёда бу нарсани қўшни вилоят билан ҳамкорликда ўтказиши мумкин. Бир ўзи кучи етмайди (бу ҳақда йил бошида ёзганман)

Бошқа вилоятлар бўйича имконият - йўқ!

Тошкентда бўлишини яна бир энг муҳим томони меҳмонхоналар. Ҳакамлар ҳозир Республиканинг бир четидан, иккинчи четига қатновни йўқлиги туфайли бора олмайдилар. Ва энг кераклиги, ТВ айни пайтда Тошкентдан ташқарига чиқа олмайди. Мухлиссиз ўтаётган ўйинларни, ҳеч йўғи ТВда кўриш лозим.

Бу бор йўғи учта тур. Учта турни қолдирса бўлармиди?

Бизда ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бор. Шундоқ ҳам Навбаҳор, АГМК, Бунёдкор ва Локомотив ўйинларига таъсир қилади.

Пахтакор ОЧЛга кетади. Агар гуруҳдан чиқса, деярли бир ой чемпионатда қатнаша олмайди. Айни пайтда Пахтакор камида 4та турни аниқ ўтказиб юборади. Қолдирилган ўйинлар декабргача чўзилади. Ўзбекистон МТЖ сентябрда иккита ўртоқлик ўйини бор. Бироз ўтиб, ЖЧ саралаш ўйинлари, октябрь ва ноябрь ойларида.

Агар ҳозирги учта турни қолдирсак, Ўзбекистон чемпионати бу йил аниқ тугамайди.

Бугун Тошкент жамоасига қарши, Тошкентда ўйнаётганлар 2 даврада мезбонга айланади.

Шунда кўпчилигингиз, бир гапни айтасиз, - Диёр карантинда нега марказлашган чемпионат ўтказмади, ҳозир чемпионатни тугатган бўлардик...

Бу йил, синовли йил бўлди. Чидайлик, сабр қилайлик.


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика