UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  7 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Суперлига янги мавсуми 7 мартдан старт олиши кутилмоқда Янгиликлар

Суперлига янги мавсуми 7 мартдан старт олиши кутилмоқда

2025 йилги мавсум ишчи тақвими ҳақида.

2024 йилги мавсум якунига 1 та тур қолди. Сир эмаски, 2025 йилдан бошлаб Суперлига иштирокчилари сони 16 тага етади. 

Олдинда бизни қишки трансфер ойнаси кутиб турибди ва у келаси йилнинг 25 февраль куни якунига етади. Лига ишчи режаси бўйича мавсум 7 март санасидан старт олади. Бунда март ойидаги ФИФА кунига қадар 2 та тур беллашувларини ўтказиб олиш режалаштирилган. 

"Насаф" ва "Андижон" жамоалари майдонга тушиши аниқ бўлган Суперкубок ўйини одатдагидек май ойида ўтиши катта эҳтимол. Бу вақт катта футбол учрашувини ташкил этишда ҳар тарафлама қулайлиги аввалги мавсумларда исботланган. 

Тақвимдан кўриш мумкинки, Суперлиганинг ҳар бир клуби биринчи давра давомида минимум 18 тадан учрашувда майдонга тушади. Ўзбекистон Кубогининг чорак финалига қадар етиб борадиган жамоаларда эса ички ўйинлар сони 20 тани ташкил этади.

Иккинчи давра давомида 3 та ФИФА куни мавжуд. Шундан келиб чиқиб, жамоалар бунда асосан Суперлигага ўз диққат эътиборини қаратади. Бу вақт оралиғида Ўзбекистон Кубогининг фақатгина ярим финал ва финал ўйинлари ўтказилади. 

Бу албатта ишчи режа ҳисобланади. Олдиндан аниқлашнинг иложи бўлмаган айрим ҳолатлар унга ўз таъсирини кўрсатиши мумкин.


Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика