UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 0:0 (онлайн натижа)  4 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  4 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  2 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  5 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Суперлига. Янги "коач"ларнинг ўзаро рақобатида ким олдинда кетмоқда? Янгиликлар

Суперлига. Янги "коач"ларнинг ўзаро рақобатида ким олдинда кетмоқда?

Бу мавсум Суперлиганинг 5та жамоасида мураббийлар ўзгарди. Янги бош мураббийлар тайинланди.

 Хўш, улар ўз "бригада"лари билан қандай натижа қайд этишмоқда? Ўзаро рақобатда ким олдинда кетяпти? Қуйида шу ҳақида тўхталамиз. 


Мурод Отажонов - "Бунёдкор"

Ушбу мураббийни "қалдирғочлар" учун жуда ҳам янги дейиш ноўрин. Чунки Мурод Отажонов узоқ йиллардан бери клуб академиясида, фарм жамоаси ва мураббийлар штабида фаолият олиб бормоқда. Бу йилдан бошлаб эса асосий таркибга йўл бошчилик қиляпти. Суперлиганинг 3та турида "Бунёдкор" юз фоизлик натижа билан "Нефтчи"дан сўнг турнир жадвалида иккинчи ўринда кетмоқда. Мурод Отажоновдаги улкан тажриба олдиндаги баҳсларда ҳам асқотишига шубҳамиз йўқ. 

"Сурхон" - Сергей Арсланов

Аслида жамоани Сергей Токов бошқараётган бўлсада, матбуот анжуманлари, ҳужжатларда, захира ўриндиғида Сергей Арсланов бош мураббий. Ундан аввал қишда Рауф Инилеев бош мураббий бўлиши кутилган, хориж йиғинида Рауф Талгатович ҳам қатнашганди. Бироқ лицензия билан боғлиқ муаммолар бунга йўл қўймади. Шундай экан Арслановни термизликларнинг устози сифатида кўрсатишимиз ўринли бўлади, деб ўйлайман. Ушбу мутахассис 3та турда барча натижаларни қайд этишга улгурди. Биттадан ғалаба мағлубият ва дуранг билан жамоа 7 ўринда кетмоқда. 

Асрор Алиқулов - "Қизилқум"

Бунга қадар мураббий сифатида Про лигада "Машъал", "Шўртан" жамоаларида ишлаган Асрор Алиқулов учун "Қизилқум"даги фаолият Суперлигадаги дебют ҳисобланади. Навоийда таркиб деярли 60-70 фоизга ўзгарди. Катта номлар билан хайрлашилди. Алиқулов эндиликда қўл остидаги камтарин таркиб билан нимадир кўрсатишга уриниб кўради. Жамоа мавсумни Наманганда "Навбаҳор"га қарши бошлади ва йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Иккинчи турда ўз майдонида "Бухоро"ни енгди. Учинчи турда Бекободда "Металлург"га мағлуб бўлди. Айни пайтда 10 ўринни эгаллаб турибди. Бу албатта якун эмас. 

"Андижон" - Александр Хомяков

Виктор Кумиков билан Про лигада ғолиб чиққан "бургутлар" Суперлига учун узоққа боришмади ва собиқ мураббийи Александр Хомяковга ишонч билдиришга қарор қилди. 2019 йил қийин паллада қабул қилиб олиб якунда элитада олиб қолган мутахассис кейинги йилларда "Бухоро", "Машъал"ни бошқарди. Қаршида "Насаф"ни енгиб мавсумни ўзига ҳос сенсация билан бошлаган "бургутлар" кейинги икки турда кетма-кет мағлубиятни қабул қилиб олди. Олдинда эса уларни осон бўлмаган тақвим кутяпти. "Андижон" 1та ғалаба, 2та мағлубият билан 11 ўринда кетмоқда. Хомяковнинг иккинчи уриниши қандай тугайди, буни мавсум якунида билиб оламиз. 

Ёрқин Назаров - "Сўғдиёна"

Ўтган мавсум якунига икки тур қолганда "Сўғдиёна" раҳбарияти мураббийни ўзгартирди. Афтидан бу ҳеч нарсани ўзгартирмагандек таассурот қолдиряпти. 3та тур ўтдики, жиззахликлар ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Балки вақт керакдир. Аммо вақт ўтгани сари йўқотилаётган очколар сўнгги йилларда кўтарилган обрўни тушириб юбориши ҳеч гапмас. Узун-қулоқ гапларга қараганда, "Навбаҳор" билан баҳс Ёрқин Назаров учун сўнгги имконият. "Сўғдиёна" турнир жадвалида ўзига мос бўлмаган сўнгги ўринда бормоқда. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика