Суперлига. Тур голи - Дониёр Исмоилов
17 мар 2021 15:25
Янгиликлар
Аввалроқ 14-16 март кунлари бўлиб ўтган иккинчи тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик. Энди эса кетма-кетликда тур лауреатларини бериб борамиз.
Суперлига. Тур дарвозабони - Игнатий Нестеров
Ортда қолган 2-турнинг энг чиройли голи муаллифи деб "Андижон" ярим ҳимоячиси Дониёр Исмоилов топилди. "Андижон" - "Сурхон" баҳсининг 14-дақиқасида Мартин Боакига нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин Исмоилов чамаси 25 метрлардан жарима зарбасини чиройли голга айлантирди. Ушбу гол "Бобур Арена" очилишини безаб берди.
Шу тариқа, "Андижон"нинг мавсумдаги дастлабки голи муаллифи бўлган Дониёр Исмоилов иккинчи турнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилди.
ВИДЕО, TAS-IX эмас

Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар