UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  7 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  0 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  0 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  9 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  39 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  9 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  26 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  16 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7

Суперлига. Энг кўп пенальти белгилаган ҳакамни биласизми? (статистика) Янгиликлар

Суперлига. Энг кўп пенальти белгилаган ҳакамни биласизми? (статистика)

Суперлиганинг яна бир мавсуми ортда қолди.

Аввалроқ 182 ўйинда қайд этилган қизиқарли сериялар ва статистик маълумотларни тақдим этган эдик. Энди эса чемпионат ўйинларида ишлаган ҳакамлар ҳақида. 

Энг кўп ўйин

Бу йил Вадим Агишев ҳамда Акобирхўжа Шукруллаевга 19 тадан учрашувда бош ҳакам сифатида ишлаш насиб қилди. Бу энг яхши натижа.

Қанот ҳакамларидан Александр Сидоров ҳамда Санжар Шоюсупов барчадан кўпроқ ўйинда ишлади — 15 тадан.

ВАР тизимида ишлаш бўйича Азиз Асимовга етадигани бўлмади — 15 ўйин. Маълумот учун, Асимов жароҳати туфайли мавсумнинг дастлабки қисмини майдон ташқарисида ўтказган эди.

Энг қаттиққўл

Сариқ карточкалар борасида ҳам Вадим Агишев мутлақ етакчи. Аммо қизил карточкалар ва пенальтилар ўйинга қўшилса, Ильгиз Танташев барчадан ўзиб кетади. Бухоролик рефери 2021 йилда 88 та сариқ, 7 та қизил рангли карточка кўрсатиш баробарида 15 марта 11 метрли нуқтага ишора қилди.

Карточка ва пенальтилар

Рефериларнинг чўнтагидан йил давомида 830 та сариқ, 36 та қизил рангли карточкалар чиқди. Жами 76 марта дарвозалар томон пенальти белгиланди.

4 ва ундан ортиқ учрашувда ишлаган 14 ҳакамдан фақат 3 нафари ҳеч кимни майдондан четлатмади (Элёр Турсунов, Абдурашид Худойберганов, Азиз Асимов), 1 нафари эса умуман пенальти белгиламади (Ғайрат Жўраев).

Дебютантлар

Бу йил 4 нафар рефери Ўзбекистон чемпионатининг юқори дивизионида илк ўйинларини ўтказди. 

1. Илья Ильин → 36 ёш (2 та ўйин)

2. Ғайрат Жўраев → 34 ёш (4 ўйин)

3. Достон Мирзараимов → 28 ёш (1 ўйин)

4. Султонмурод Абдураҳмонов → 30 ёш (1 ўйин)

2020 йилнинг охирида дебют қилган Абдурашид Худойберганов эса Суперлиганинг мунтазам қатнашчиларидан бирига айланди.

Тўлиқ статистика


рефери

ў

с-к

қ-к

пен

1

Вадим Агишев

19

92

1

2

2

Акобирхўжа Шукруллаев

19

72

3

6

3

Илгиз Танташев

17

88

7

15

4

Зокир Қодиров

16

82

6

10

5

Шавкат Насибуллаев

16

56

5

4

6

Фирдавс Норсафаров

14

70

4

6

7

Аҳрол Рисқуллаев

14

70

1

3

8

Раҳимбек Каримов

13

64

4

4

9

Аскер Нажафалиев

12

59

1

7

10

Рустам Лутфуллин 

11

50

3

8

11

Элёр Турсунов

9

35

0

4

12

Абдурашид Худойберганов

7

30

0

3

13

Азиз Асимов

4

15

0

2

14

Ғайрат Жўраев

4

14

1

0

15

Виктор Серазитдинов

3

16

0

1

16

Илья Ильин

2

8

0

1

17

Султонмурод Абдураҳмонов

1

2

0

0

18

Достон Мирзараимов

1

7

0

0

Мақола: Пенальтилар статистикаси. "Пахтакор" бу йил 11 метрли жарима зарбасидан гол ўтказмади

Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Муаллиф :
Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика