Суперлига. "Динамо" охирги маротаба Фарғонада қачон ғалаба қозонган эди?

Iskandarov Abdulaziz
10 авг 2024, 09:35
Бугунги кун доирасида Суперлиганинг яна бир учрашувига гувоҳ бўламиз.

Вадим Абрамов бошчилигидаги "Динамо" Фарғонада "Нефтчи" билан куч синашади. Самарқандликлар сўнгги бор Суперлигада 2017 йилги мавсумда рақиби майдонидан 3 очко билан қайтишни уддасидан чиқа олган. Ўша йили "Динамо" иккинчи даврада ҳам "Нефтчи"дан ғалабани тортиб олган ва бу ҳозиргача охиргиси бўлиб турибди. 


14.06.2017. Суперлига 13-тур

"Нефтчи" - "Динамо" 2:3

Голлар: Мўйдин Мамазулунов 67, Шерзод Ҳакимов 90 - Жасур Азимов 8, Ориф Мамажонов 29, Амиржон Сафаров 71


08.11.2017. Суперлига 28-тур

"Динамо" - "Нефтчи" 1:0

Гол: Аднан Ораховац 90

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia