Суперлига. Бугун 30-тур бошланади

Narzulla Saydullayev
9 ноя 2018, 08:28
Бугун Суперлиганинг 30-туридан ўрин олган дастлабки учта ўйин бўлиб ўтади.

Пешқадам "Локомотив" ўз майдонида юқори олтиликда энг охирги поғонада бораётган "Бухоро"ни қабул қилади.  Фарғонада қуйи олтиликда энг сўнгги ўринларни эгаллаб турган "Нефтчи" ва "Сўғдиёна" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон кубоги соҳиби АГМК клуби ўз мухлислари қаршисида "Қўқон-1912" билан куч синашади. 



Суперлига / 30-тур
9 ноябрь, жума

17:00 - “ЛОКОМОТИВ” – “БУХОРО”
18:00 -“НЕФТЧИ” – “СЎҒДИЁНА”
18:00 -АГМК – “ҚЎҚОН-1912”

10 ноябрь, шанба
16:00 -“ПАХТАКОР” – “МЕТАЛЛУРГ”
18:00 -“НАВБАҲОР” – “БУНЁДКОР”
16:00 -“ҚИЗИЛҚУМ” – “НАСАФ”



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia