UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  3 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:15Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  26 19:13Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  0 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  1 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  7 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  24 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  25 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  5 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6

Суперлига. Биринчи давранинг 5 кашфиёти Янгиликлар

Суперлига. Биринчи давранинг 5 кашфиёти

Суперлига яшил майдонларини ёндирган ёш футболчилар ҳақида.

Аввалги мавсумда бўлгани каби футбол жамоатчилиги жорий йилда ҳам бир қатор янги номларга гувоҳ бўлишди. Мураббийлар томонидан билдирилган ишончни қайсидир маънода оқлашга ҳаракат қилишди. Ўз клубидаги ўйинлари билан терма жамоадан ҳам чорлов олганларни кўрдик. Қуйида шу ҳақида гап боради. 

1. Хондамир Мустафоқулов ("Сўғдиёна")

Иван Бошкович Жиззахда янги номларни кашф қилишда давом этмоқда. Ўтган йили у Самандар Мавлонқулов, Самандар Синдоров, Миржалол Абдумуталов каби футболчиларга асосий таркибда ишонч билдирган эди. Жорий мавсумда эса яна бир футболчи, 2003 йилда туғилган Хондамир Мустафоқулов "Сўғдиёна"да Суперлигада дебют қилди. Черногориялик мутахассис унга 10 та ўйинда имконият берди, Хондамир 13-турда "Динамо" дарвозасига дебют голини урди. Бу футболчидан ташқари Отабек Ахадовни ҳам айтиб ўтишимиз мумкин. Лекин Ахадов кўпроқ қизил карточкаси билан ёдда қолди. Умид қиламизки, у иккинчи даврада ўзини кўрсата олади. 

2. Ислом Маматказин ("Андижон")

Ислом Маматказин ўтган мавсумдан"Андижон" асосий таркибида кўриниш беришни бошлаганди. Жорий мавсумда эса у янада ёрқинроқ ўйин кўрсатмоқда, Хомяков унга кўпроқ имконият тақдим қиляпти. Ҳимоячи бўлишига қарамасдан 11 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасига 3 бор йўл топди. Унинг голлари "Насаф", "Локомотив", "Бунёдкор" билан учрашувларда муҳим очколарни қўлга киритилишида ёрдам берди. Айрим паллаларда қизил карточка олиб жамоасини қийин аҳволга солиб қўйганини ҳисобга олмаса ўзидан ёмон таассурот қолдирмади дея оламиз. Маматказиндан иккинчи даврада янада яхшироқ кўрсаткичлар кутиб қоламиз. 

3. Абдуллоҳ Йўлдошев ("Локомотив")

"Локомотив" таркибида биринчи даврада битта эмас, бир нечта ёш тўп тепарлар ҳаракат қилди. Улар орасида Абдуллоҳ Йўлдошев нисбатан ажралиб турди дейишимиз мумкин. 2003 йилда таваллуд топган Йўлдошев биринчи даврадаги барча 13 та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг 10 тасида бошланғич таркибдан жой олди. Курашга қўшилишдан қўрқмаслиги, керакли паллада олдинга ўтиб ҳам ёрдам бериши ва юқори темпда ҳаракат қила олиши унинг устун томони ҳисобланади. Абдуллоҳ бу йил Суперлигада дебют қилди ва жамоасининг муҳим бўлагига айланди. 

4. Муҳаммадали Усмонов ("Пахтакор")

Катта номлар ва легионерлардан секин-аста воз кечаётган "Пахтакор" кўпроқ урғуни ўз тарбияланувчиларига қаратаётгани барчага маълум. Мавсум бошидаги бир нечта омадсиз натижалар фонида яхши томони ёшлар ўзини кўрсатишни бошлаб юборди. Муҳаммадали Усмонов ҳам бошқа жамоадошлари сингари Шацких томонидан имкониятга эга бўлди. 2023 йил Суперлигада дебют қилган Усмонов бу мавсум биринчи даврада 11 та баҳсда тўп тепди ва 2 та гол урди. 20 ёшли ярим ҳимоячи "Олимпик"ка ғалаба голини урган бўлса, яна битта тўпни меҳмонда "Андижон" дарвозасига киритди. 

5. Рустам Турдимуродов ("Андижон")

Александр Хомяков матбуот анжуманларида ҳужумдаги муаммолар ҳақида бонг ураётган паллада июнь ойида катта саҳнага Рустам Турдимуродов кириб келди. Мавсум аввалида захирада қолаётган ҳужумчига Хомяков сўнгги 4 та ўйинда тўлиқ ишонч билдирди ва бу қарор ўзини оқлади. Турдимуродов бу ўйинларда "Қизилқум" дарвозасига 2 та, "Навбаҳор"га 1 та гол урди. Айнан наманганликларнинг мағлуб бўлиши ортидан Самвел Бабаян истеъфосини эълон қилди. Турдимуродов иккинчи даврани ҳам "Андижон"да ўтказади. Бундан келиб чиқиб айтганда ўзини кўрсатиши учун яна имконият бўлади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика