

Ушбу учрашувда Акобирхўжа Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ишлаши маълум қилинди.

Акобирхўжа 7-бор ўтказилаётган Суперкубок баҳсларида ишлайдиган 5-реферига айланади. Шукуруллаевга қадар бу мақомдаги ўйинларда ишлаш Ғайрат Каримов, Равшан Эрматов, Шерзод Қосимов ва Вадим Агишевга насиб қилган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Суперкубогида энг кўп ишлаган бош ҳакам Равшан Эрматов ҳисобланади (3 марта - 2014, 2015, 2016). Бошқа ҳеч бир рефери Суперкубок баҳсида бир мартадан ортиқ ишламаган.




