Суперкубок: "Локомотив" мезбон, “Бунёдкор” меҳмон

Narzulla Saydullayev
27 фев 2014, 12:45
Бугун соат 11:00да ЎФФ биносида Ўзбекистон суперкубоги олдидан “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда, бир қатор ўйинолди масалалар кўриб чиқилди.

7 март куни “Жар” стадионида бўлиб ўтадиган баҳсда “Бунёдкор” расмий меҳмон жамоа сифатида тўп тепадиган бўлди.

Шунингдек, жамоалар либослари ранглари аниқланиб, унга кўра “қалдирғочлар” оқ рангли киймларда ҳаракат қилишади.

6 март куни эса ЎФФ биносида ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ва биттадан футболчи матбуот анжуманида қатнашади ва журналистлар саволларига жавоб беради.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›