Суперкубок. "Бунёдкор" стадионидан эксклюзив суратлар

Omonjon To`xtamirzayev
29 май 2024
Бугун "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтади.

Яна икки соатдан камроқ вақтдан кейин Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин старт олади. Бош соврин учун "Пахтакор" ва "Насаф" клублари куч синашади.

"Championat.asia" мухбири Жаҳонгир Файзуллаев стадиондан эксклюзив фотосуратларни эътиборингизга тақдим этади. 




ЎзПФЛдан янгича ёндашув: Америка спорт турларида оммалашган майдондаги махсус меҳмон ўриндиқлари ўзбек футболига ҳам кириб келмоқда. 



"Спорт ТВ" ижодий гуруҳи ҳам стадионда ва ўйинга тайёр. Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳсни "Спорт" телеканали биринчи бор 8 та камерада трансляция қилишни режалаштирган. 


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia