

Беллашувдан кейин жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер 83-дақиқада захирадан майдонга тушган Амад Диалло ҳақида фикр билдирди.
"У асосий таркибда майдонга тушишга жуда ва жуда яқин. Ҳисоб 3:0 бўлиб турганда биз унга дебют 10 дақиқаликдан роҳат олишга имкон бердик.
У қачон асосий таркибда тушади? Буни якшанба куни "Ньюкасл"га қарши беллашувдан кейин ҳал қиламиз. У ўринбосарлар таркибида қатор учрашувларни ўтказди ва яна бир нечта ўйин ўтказиши лозим. Кўрамиз, у қанча ўйин амалиётига эга бўларкин", - деди Сульшер.




