Сульшер: "Роналдунинг қайтиши клубнинг ўзига хос ёндашувидан далолат беради"

Sherzod Nurmatov
31 авг 2021, 19:45
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер Криштиану Роналдунинг трансфери ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Криштиануни таърифлашга сўзлар етарли эмас, у нафақат қойилмақом футболчи, балки ажойиб инсон.

Бунчалик юқори даражада ўйнаш истаги ва қобилияти бўлиши учун сиз бошқалардан ажралиб турадиган одам бўлишингиз керак.

Ҳеч шубҳа қилмайманки, у бундан кейин ҳам барчамизни ҳайратда қолдиради ва унинг тажрибаси таркибдаги ёш футболчилар учун жуда муҳим бўлади.

Роналдунинг қайтиши клубнинг ўзига хос ёндашувидан далолат беради. У ҳаммасини бошлаган уйига қайтганидан жуда хурсандман ", – деди Сульшер.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик "2+1" формуласи бўйича шартнома имзолади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: manutd.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›