“Ливерпуль”нинг АПЛдаги ғалабали сериясига чек қўйган “Манчестер Юнайтед” устози Оле Гуннар Сульшер бугунги баҳсдан кейин учрашув рефериси Мартин Аткинсон ҳақида ижобий фикрлар билдирди.
“Ҳакамни мақтаб қўйишимиз керак. Биз ҳар сафар ҳам бундай қилмаймиз. Баҳснинг дерби мақомида ўтишига унинг катта ҳиссаси бўлди. МЮнинг голи бекор қилиниши керакмиди? Ўша вазиятда фол ёқ эди. Баскетбол ўйнамаймизку ахир”, – дейди мезбонлар устози.