

32 ёшли уругвайлик жорий мавсум Ла Лигада бешинчи голини уришга эришди. Бундан ташқари, Суарес "Барселона" сафида 184-голини урди ва Жозеп Самитьерга етиб олди. Бу клубнинг тўпурарлари тарихида тўртинчи натижа ҳисобланади. Бу борада Суаресдан Ладислао Кубала (194), Сесар Родригес (232) ва Лионель Месси (605) кўпроқ гол уришган.



