Стерлинг "Ювентус"га ўтиши мумкин

Alisher
11 авг 2024
"Челси" вингери Раҳим Стерлингга "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда.

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, туринликлар битим имкониятлари ва шартларини ўрганишмоқда.

Қайд этилишича, Стерлинг унинг ролидаги Педру Нетунинг трансфери сабаб "Челси"ни тарк этиши мумкин.

Стерлинг ўтган мавсум барча мусобақаларда 43та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 8та ассист қайд этди. Ўйинчининг клуб билан битими 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/DiMarzio