Стерлинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

Eldor Akmurzayev
4 фев 2020, 20:25
“Манчестер Сити” футболчиси Раҳим Стерлинг ЕЧЛнинг 1/8 финали доирасида “Реал”га қарши бўлиб ўтадиган илк учрашувга қадар сафга қайтади.

ESPN'нинг хабар беришича, Стерлинг АПЛ 25-тури доирасида “Тоттенхэм”га қарши бўлиб ўтган учрашувда соннинг орқа қисмидан олган жароҳатини белгиланган муддатгача тиклайди. 

Бироқ, 25 ёшли инглиз Премьер-лига доирасида ўтказиладиган “Вест Хэм” ҳамда “Лестер”га қарши баҳсларда қатнашиши сўроқ остида бўлиб турибди. 

“Ман Сити” – “Реал” ўртасидаги 1-беллашув 26 феврал санасида “Сантьяго Бернабеу” ўйингоҳида бўлиб ўтади. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›