Стерлинг «Арсенал»га ўтиши мумкин
13 ноя 2021 17:42
Янгиликлар
Стерлинг «Арсенал»га ўтиши мумкин
«Манчестер Сити» ва Англия терма жамоаси аъзоси Рахим Стерлинг «Арсенал»га кўчиб ўтиши мумкин, деб хабар бермоқда Daily Express.
Футболчига шахсан «канонирлар» устози Микель Артета қизиқиб қолган. Улар «Манчестер Сити»да бирга ишлашган. Стерлинг «Сити» сафида кам майдонга тушаётгани боис бошқа клубга ўтиши мумкин. Олдинроқ Стерлингга «Барселона» ҳам қизиққанди.
Стерлинг «Манчестер Сити»да 2015 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Бу мавсумда футболчи АПЛда 9та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар