

"L’Equipe" хабарига кўра, агарда Радамель Фалькао "Монако"ни тарк этадиган бўлса, монегасклар Старриж билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўришади. Айни дамда англиялик футболчи эркин агент мақомида.
Ўтган мавсумда у "Ливерпуль" таркибида 27 ўйинда қатнашиб, ўз ҳисобига 4 гол ва 2 ассистентликни ёздириб қўйганди.



