Старриж "Беневенто"га ўтишга яқин
18 июн 2020 10:20
Янгиликлар
Старриж "Беневенто"га ўтишга яқин
Ҳозирда эркин агент мақомида бўлиб турган англиялик ҳужумчи Даниэль Старриж фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
Бу ҳақда журналист Николо Скира "твиттер"даги саҳифасида хабар бермоқда.
Хабарларга кўра, 30 ёшли футболчи "Беневенто" билан музокаралар олиб бормоқда. Томонлар 3 йилга мўлжалланган узоқ муддатли шартнома тузишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Старрижнинг сўнгги клуби "Трабзонспор" бўлган эди. Даниэль ушбу жамоа таркибида барча мусобақаларда 16та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 4та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Фикрлар