Стам "Суонси"нинг янги бош мураббийига айланиши мумкин

Aslanov Jasurbek
28 дек 2016
"Манчестер Юнайтед", "Лацио", "Милан" каби клублар собиқ футболчиси, ҳозирда "Рединг"ни бошқараётган Яп Стам "Суонси Сити"ни бошқариши мумкин.

"Суонси" раҳбарияти 11 ўйин давомида 7 та мағлубият, 2 та дуранг ва 2 та ғалабага эришган Боб Брэдлини истеъфога чиқарди. "Суонси" АПЛ турнир жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.

Стам 2016 йилнинг ёзидан "Рединг"да ишлаяпти ва айни дамда жамоа Чемпиошип турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: De Telegraaf