UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18Пиоли: "Милан" гуруҳдан чиқишига ишонаман"  0 20:59"Арсенал" иқтидорли ҳужумчисидан айрилиши мумкин  1 20:30Феликс "Атлетико"ни тарк этиш ҳақида ўйламоқда  2 20:11"Барселона"нинг йўқотишлари  20 19:54Футболимиз шарафсизларига (ФР блоги)  26 19:51Адейеми "Барселона"га рад жавобини берди  14 19:36Эртага биринчи лигага ўтиш ўйинларининг 2-тури бўлиб ўтади  0 19:21Ибрагимович: "Чалханоглу Эриксен билан рўй берган фожиадан фойдаланиб қолди ва "Интер"га ўтди"  4 19:03Почеттино тез орада ПСЖни тарк этиши мумкин!  12 18:47Рамос жароҳати сабаб "Брюгге"га қарши Чемпионлар лигаси доирасидаги ўйинни ўтказиб юборади  4 18:24"Барселона" Коутиньога харидор топа олмаяпти  7 18:01Ван Дейк ва Хендерсон "Милан"га қарши Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйинни ўтказиб юборади  9 17:38"5 ёки 6 ўринлар учун курашадиган жамоалар мени қизиқтирмайди" - "Истиқлол" мураббийи Виталий Левченко чемпионлик, "Насаф" ва ўзбек клублари таклифи   37 17:38Дембеле "Барселона"дан кетмоқчи  6 17:16АПЛ клуби Бэйл билан шартнома имзолашга тайёр  3

Сречко Катанецни ўйлантираётган муаммо нима? Янгиликлар

Сречко Катанецни ўйлантираётган муаммо нима?

Муаммо ҳақида гап очар эканмиз, яна мураббийнинг ишига аралашмоқда, дейишади. Аслида ундай эмас.

Агарда вазиятга холисона ва таҳлилий ёндашиш билан ўз мулоҳазаларини билдиришни юқоридаги гапга боғлайдиган бўлсак, терма жамоани мураббий эмас шу кунгача журналистлар бошқариши керак эди. Шаҳбоз Беғамов Самвел Бабаян ва Эктор Купер, Фахриддин Рўзиев эса Вадим Абрамов бошқарган даврлардаги муаммоларни таҳлилий тарзда оммага етказа билган. Бўлса, шулар бош мураббий бўларди. Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамизда ҳам бугунги кунда айрим муаммолар йўқ эмас. Бу мураббийни ҳам ўйлантираётгани турган гап. Тўғри вақт керак, ҳали олдинда йиғинлар кўп, оптимал таркиб шакллантиришга улгуради. Лекин ўтиб бораётган вақт Катанецнинг ҳам зарарига ишламоқда. Нима учун? Ақл ўргатиш ниятидан йироқлашган ҳолда қуйида шу ҳақида батафсил. 


1. Мудофаа чизиғидаги муаммолар

Ҳимоя чизиғидаги барча билиб турган камчиликлар Абрамовнинг Катанецга қолдирган мероси ҳисобланади. Айниқса марказий ҳимояда барқарор ўйнайдиган ва етакчиликни қўлига оладиган футболчи айни дамда йўқ. Катанец келганидан сўнг бу чизиқда турли тандемларни синаб кўрмоқда. Швеция билан Абдулла Абдуллаев - Достон Турсунов, Малайзияга қарши Рустам Ашурматов - Ҳусниддин Алиқулов, Иордания билан Достон Турсунов - Ислом Қобилов жуфтликлари илк дақиқалардан ҳаракат қилди. Ортда қолган учта баҳсда термамиз 6та тўп олиб чиқди. Голларнинг аксарияти марказий ҳимоячиларнинг хатосидан кейин дарвозамиздан жой олди. 

Грузия билан ўйинга таклиф қилинган Рустам Ашурматов ўрнига  кутилмаган номзод Марлен Чобанов чақирилди (Факт: Суперлигада сўнгги 4та турда 2тасида бошланғич, 1тасида захирадан, "Пахтакор" 7та гол ўтказиб юборган). Агарда жароҳати бўлмаганида балки Ҳусниддин Алиқулов ҳам уларнинг қаторидан жой олган бўларди. Жароҳат олган Достон Турсунов ўрнига эса Аббос Отахонов жалб қилинди. Шу ўринда Отахонов қайси критерияларга кўра чақирилгани мен учун тушунарсиз. (Факт: АГМК сўнгги 4та учрашувда 5та тўп олиб чиққан, Аббос Отахонов 3та баҳсда бошланғич таркибда, 1та ўйинда захирадан тушган). Грузия билан ўйинда марказий ҳимояда ким ўйнайди? Менимча бу савол Катанецни ҳам ўйлантирмоқда. Тахмин: Ислом Қобилов - Абдулла Абдуллаев. Уларга захира варианти Марлен Чобанов ва Аббос Отахонов. 

2. Жароҳатлар ва йўқотишлар

Ҳа, кутилмаган жароҳатлар Катанецнинг режаларига таъсир ўтказгани кундек равшан. Дастлаб йиғинга чақирилган Шаҳбоз Умаров коронавирусга чалинганлиги учун рўйхатдан тушиб қолди. Унинг ўрнига "Қизилқум"дан Ислом Кенжабоев машғулотларга келиб қўшилди. Йиғиннинг илк кунларидан бошлаб иштирок эта бошлаган Достон Турсунов эски жароҳати безовта қилгани боис АГМКдан Аббос Отахонов таклиф этилди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Икки сафардан бери Сречко Катанец синовдан ўтказиб олгиси келаётган Жасур Яхшибоев ниҳоят терма жамоага келди, деганимизда унда ҳам жароҳат панд берди. Маълумотга кўра у терма жамоа ихтиёрига эски жароҳати билан келган ва ўзини ноқулай ҳис қилган. Ҳужум чизиғида танлов имконияти кенг эканлигини ҳисобга олсак, Яхшибоевни ўрнига ҳеч кимни чорлов олмагани табиий ҳолат. Тошкентдаги йиғиннинг сўнгги кунида Хожиакбар Алижонов ҳам жароҳат сабаб Грузия сафарига отланмади. Унинг ўрнига муқобил вариант сифатида Шуҳрат Муҳаммадиев ёки Дилшодбек Аҳмадалиевни чақирилиши кутилганди. Грузия билан баҳсда бу чизиқда Давронбек Ҳошимов бошланғич таркибда майдонга чиқади. Бошқа йўли ҳам қолмаган. Шунингдек Фарруҳ Сайфиев ва Иброҳимҳалил Йўлдошев ўрин алмашган ҳолда тўп тепишлари ҳам мумкин. 

3. Тажрибаларни синовдан ўтказиб олишнинг айни пайти

Ўртоқлик учрашуви мураббий учунлигини таъкидлаб келаман. Унда мураббий керакли тактикаларни, ўзининг ўйлаб қўйган режаларини кўриб олади. Аралаш таркибни ҳам тушириши мумкин. Катанец учун ҳозир шуларни синовдан ўтказиб олиши учун айни муддао. Энг асосийси расмий ўйинларга оптимал ва аниқ шаклланган ўйин билан етиб келсин. Шахсан ўзим ҳаттоки, Абрамов пайтда ҳам ўртоқлик ўйинларидаги натижаларни, кўрсатган ўйинни танқид остига олмаганман. Словениялик мутахассис ўз тажрибаларини расмий эмас, ўртоқлик ўйинларида қўллагани яхши. 


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +18   

Фикрлар

+6   
13 ноя 12:48:46
barselona7
Ўзбек эканимдан фахрланаман лекин футбол терма жамоамизни тугатиб юборишса ҳам майли кимга керак коррупцияга ботган мешқорин терма жамоа ва унинг мутасаддилари. Ҳеч қайси ўзбек клубига мухлис эмасман. Ундан кўра ампутантлар терма жамоамиз яхши қанча совринларни қўлга киритди.
+4   
13 ноя 14:32:24
Жахонгир-9
Хуллас Термада ўйнайдиган номзод йўқ.Чунки ўйнайдиган савияли ўйинчиларнинг ўзи йўқ.Таниш билишчилик, келишилган ўйинлар,травма,пул муаммоси булар Ўзбек футболини Жар ёкасига келтириб кўйди.Бундан 3-4 йил олдин хам чикилмаган кейин хам чикиб булмайди.Ички чемпионат каррупция боткогига ботган.
+4   
13 ноя 14:25:37
STERILOK
ҳимоячини ҳеч қачон яхши уйнаганида мақташмайди, хатолари эса даров кузга ташланади ҳимоячилар яхши уйнаши учун ярим ҳимоячилар кучлироқ булиши кк,агар уртани рақибга бой бериб булсангиз мана ман деган ҳимоячиларам уз дарвозаси даҳлсизлигини тулиқ қуриқлай олмайди бирида булмаса бршқасида хато қилади,яхшилаб этибор берсанглар УЗБда ҳимоячи эмас ярим ҳимоячилар яхши уйнай олишмаяпти,ҳар қандай жамоани уйини қандай кетиши айнан мана шу ярим ҳимоячиларни гарданига тушади агар улар уртани бериб қуйса бор нагрузка марказий ҳимоячиларга тушади юқорида айтганимдек улар битта хато қилсаям бу гол бн тугайди ва биз утириб олиб ҳимоячини гурига ғишт қалашни бошлаймиз,шахсий фикримча бу йиғинга марказий ҳимояга отахонов бобохонов қилмасдан Навбаҳордаги Игор Голбани олиб кетишлари кк эди Навбаҳор ҳимоясида Голбан шу кеча кундузда яхши уйин курсатябди,кими олиб борсак ҳам гуризия ютиши аниқ лекин яхшироқ ҳимоячи булса камро гол утказиб юборардик деб уйлайман,дарвозага иложи борича Уткир Юсиповни қуйиш кк деб ҳисоблайман,яхшироқ ярим ҳимоячини курмаяпман ҳамробековни уйини қочган Ғанев яқиндагина жароҳатдан қутилиб майдонга қайтди у тулиқ олдинги спорт формасида эмас деб уйлайман,хулос ярим ҳимоя катта мумамо булиб турибди,ҳужим чизиғи нармалние лекин минг нармалне булмасин ярим ҳимоя ноль булса ҳужимчидан ҳам бирон нима кутиб утирманг
+3   
13 ноя 12:20:26
Davronov_23
Zborni 0 ga teng. Tan olishni ham bilish kerak
+3   
13 ноя 12:06:14
@.
Uzini skautlari bn ishlamasa bizanikila uzini sosiskalarini tiqishtirib ohiri katanetsniyam obrosini yoq qilishadi))) Katanes bir narsani chumayapti bizaga JCHga chiqish umuman keregi yoq bazibirlaga faqat tanish bilishlarini soqqakashlani uynatib yursa boldi hullas JCH 100 yilga armon bop qoladi uzimiz hohlamimza JCHga borishi
+2   
13 ноя 13:14:51
C-19
60чи дақиқадан кейин ютказиб қўйишимиз аниқ эканлиги муаммо эмасми?
+1   
13 ноя 21:21:26
Закирбек Абдимуминов
STERILOK фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ҳимоячини ҳеч қачон яхши уйнаганида мақташмайди, хатолари эса даров кузга ташланади ҳимоячилар яхши уйнаши учун ярим ҳимоячилар кучлироқ булиши кк,агар уртани рақибга бой бериб булсангиз мана ман деган ҳимоячиларам уз дарвозаси даҳлсизлигини тулиқ қуриқлай олмайди бирида булмаса бршқасида хато қилади,яхшилаб этибор берсанглар УЗБда ҳимоячи эмас ярим ҳимоячилар яхши уйнай олишмаяпти,ҳар қандай жамоани уйини қандай кетиши айнан мана шу ярим ҳимоячиларни гарданига тушади агар улар уртани бериб қуйса бор нагрузка марказий ҳимоячиларга тушади юқорида айтганимдек улар битта хато қилсаям бу гол бн тугайди ва биз утириб олиб ҳимоячини гурига ғишт қалашни бошлаймиз,шахсий фикримча бу йиғинга марказий ҳимояга отахонов бобохонов қилмасдан Навбаҳордаги Игор Голбани олиб кетишлари кк эди Навбаҳор ҳимоясида Голбан шу кеча кундузда яхши уйин курсатябди,кими олиб борсак ҳам гуризия ютиши аниқ лекин яхшироқ ҳимоячи булса камро гол утказиб юборардик деб уйлайман,дарвозага иложи борича Уткир Юсиповни қуйиш кк деб ҳисоблайман,яхшироқ ярим ҳимоячини курмаяпман ҳамробековни уйини қочган Ғанев яқиндагина жароҳатдан қутилиб майдонга қайтди у тулиқ олдинги спорт формасида эмас деб уйлайман,хулос ярим ҳимоя катта мумамо булиб турибди,ҳужим чизиғи нармалние лекин минг нармалне булмасин ярим ҳимоя ноль булса ҳужимчидан ҳам бирон нима кутиб утирманг
Бизда доим ярим химоя кучли буган хужум билан химоя узгариб туради дарвоза Бугало ва Нестеров вактида кучли боган.лекин ярим химоямиз хар доим кучли буб келган шу фикризга кушилолмадим лекин Голбан хакида тугри айтингиз ушанга топшириш керак химояни бошкаришни гавдахам яхши еплайди шу бола.лекин мутасадиларимиз Голбанга фукаролик беришганини унутиб куйишдими дейман чакиришмайди
+1   
13 ноя 17:15:56
Muxlis
Катанец ҳам хайрон, қаерга келиб қолганига. Ҳамма шароит, футболчилар яхши, лекин ўйин чиқмайди. Нимадир кўринмас нарса ҳалақит бераяпти
+1   
13 ноя 16:29:56
Jons
Aliqulov yaxshi a to'g'ri variant edi jarohati bo'lmaganida
+1   
13 ноя 15:51:58
ALICHO
Анвар Рахимов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ака ўйлаб ёзинг фикризни. Умар айбдор эмаску рақиб ўз уйида 2~таркиб билан ўйнаб турибам ғалаба билан қайтса. Сўғдиёнага имкон бергандек асосий футболчиларга дам берилди. Нега гол уролмади машҳур ҳужумчимиз Насимов? (Арал Самали мухлиси)
Ман узим кузим билан курдим.... Аслида нима булганини билмайсизку.... Тугрими.. Биз курдик.
+1   
13 ноя 14:39:06
Aziz Nabiev
Himoyamizdagi muammolar 4-5yildan beri bor lekin superligamizda 14 club bor bironta saviyali himoyachi topilmasa superliga deb nom olgan beri saviya pasaydi.
+1   
13 ноя 13:21:40
ishonch
Купер илк интервьюсларининг бирида: Мисрликлар менга имкон бермади, талабни хаддан ошиқ қўйишди деганди. Унинг бу гапидан, мисрликлар умуман сабр қилишмади, деган хулоса келиб чиқади. Куперсиз мундиалда қатнашган Миср, адашмасам фақат мағлуб бўлиб қайтди. Ўзбеклар Куперга имконят бермади! деган сўзни ишлатиш инсонга хижолатлик туйғусини солади. Бундоқ сабр қилиб, термага келган мураббийга имкон бериб, уни ортиқча босимга қўймасдан, эркин ишлашга қўйиб берсак ана ўшанда натижа кутсак бўлади. Бунинг сабаби биз ўзбеклар футболга қизиқишимиз жуда кучли, аммо унга бўлган тушунчамиз жуда паст. Биз ишонган тоғимиз Шомуродов (энг таниқли футболчи бўлгани учун келтирилди) заҳирадан ўйинга қўшилади-ю, биз эса шу тоғимиз билан қийинчиликсиз жаҳон чемпионатига чиқмоқчимиз. Кўрпамиз калта биз эса унга назар солишни билмаяпмиз. Умуман олганда бу таркиб билан мундиалга бормаслик фожиа эмас.
+1   
13 ноя 13:12:29
Насаф N1
Nasib busa xali Katanes ulguradi optimal tarkibni aniqlashda
+1   
13 ноя 13:05:37
Анвар Рахимов
Ҳусниддин Алиқулов жароҳат олмаганда, марказни ушлаб турарди.
+1   
13 ноя 12:56:48
GALABA Bizni take etmasin
Узбекистоннинг камида 2 жамоаси ОЧЛ да мунтазам грухдан чикадиган салохиятга етмагунча МТЖ кучли уйин курсата олмиди.
МТЖ мураббийга шунда анча осон булади, легионерлар билан зур микс тайёр булади!
Хозирги холатда Крыловнинг "ок куш, чуртан балик ва кискичбака" хуллас маквайтар!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика