UZ

Сўнгги янгиликлар

17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  0 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  0 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  6 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  2 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  10 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  27 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  3 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  10 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2

Сречко Катанец МОҚга ташриф буюрди Янгиликлар

Сречко Катанец МОҚга ташриф буюрди

Футбол бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлиши кутилаётган таниқли мураббий Сречко Катанец МОҚга ташриф буюрди. Словениялик мутахассисни Қўмита раҳбарияти қарши олди.

Кеча тунда Тошкентга етиб келган словениялик мураббий Сречко Катанец футбол бўйича Миллий терма жамоамиз бош мураббийи сифатида эълон қилиниши кутилмоқда. Бугун у юртимизнинг спорт инфратузилмаси билан танишар экан, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ҳам ташриф буюрди. Меҳмонни МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ва ассоциация мутасаддилари кутиб олишди.



Ташриф давомида Сречко Катанецга ўзбек спортининг бой тарихи, яқинда якунига етган Токио-2020 ва бошқа Олимпия ўйинларида атлетларимиз қайд этган натижалар, истиқболли режалар хусусида маълумот берилди. Шунингдек, мутахассис МОҚ қошида тузилган ва спортчиларимиз учун хизмат қилаётган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ҳақида ҳам ахборот олди.


МОҚ раҳбарияти Катанецнинг терма жамоамизда кўришдан мамнун экани, яқин вақт давомида кўплаб режаларни ҳамкорликда амалга оширишдан умидвор эканини билдириб, унинг фаолиятига омад тилаб ўтди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика