Sport.es: «МЮ» ван Персини «Барселона»га 45 миллион еврога сотишга рози

Narzulla Saydullayev
10 дек 2013, 08:24
«Барселона» «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Робин ван Персини сотиб олишни мўлжалламоқда.
Англия клуби 30 ёшли голландиялик футболчи учун 45 миллион евро сўрамоқда, деб хабар бермоқда Sport.es.

Ўз навбатида «Барселона» нишонидаги иккинчи ҳужумчи Серхио Агуэро учун «Манчестер Сити» ҳам айнан шунча сўрамоқда.

Ван Перси Дэвид Мойеснинг машғулотларидан норози эканини маълум қилганди. У ўзининг трансфери борасида клубга мурожаат қилган бўлиши мумкин.

Бу мавсумда АПЛ доирасидаги 11та ўйинда ван Перси 7та гол урди ва 2та голли пас оширди. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›