“Спартак” жорий мавсумда илк марта қаторасига учта баҳсда ғалабага эришди

19 май 2019, 08:28
Россия премьер лигасининг 29-турида “Спартак” ўз майдонида “Криля Советов”дан (2:1) устун келди.

Олег Кононов жамоаси бу билан қаторасига учинчи ғалабасини тантана қилди. Бу каби ғалабали серияга жорий мавсумда илк марта эришишди.

Мавсум якунланишига бир тур қолганида “Спартак” турнир жадвалининг тўртинчи поғонасини банд этган.Улар “Краснодар”дан бир, “Локомотив”дан уч очко ортда қолишмоқда. Ушбу жамоалар ҳисобида биттадан захира ўйини мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sports.ru