Спалетти мураббий сифатида А Серияда юбилей учрашувини ўтказди

Eldor Akmurzayev
13 дек 2021, 09:45
Италия чемпионати 17-турида “Наполи” ўз майдонида “Эмполи”га кичик ҳисобда (0:1) ютқазиб қўйди.

Бу неаполликлар устози Лучано Спалетти учун мураббий сифатида А Серияда ўтказган юбилей 500-ўйини бўлди. 62 ёшли мутахассис “Наполи”дан ташқари, юқори дивизионда “Эмполи”, “Сампдория”, “Венеция”, “Удинезе”, “Рома” ва “Интер” каби жамоаларда ишлаган.

Қўшимча қилиш керакки, Спалетти ўтган учрашувни трибунадан кузатди. У 15-тур доирасида “Сассуоло”га (2:2) қарши баҳсда бош ҳакам билан баҳслашгани туфайли 2 ўйинга дисквалификация қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›