

“У жамоанинг ҳужумдаги вазифасини идеал марказий ҳужумчилар сингари якунлай олади. Шундай вазиятлар бўладики, рақиб сенга босим қилади, натижда тўп учун курашда имкониятни бой берасан. Сўнгги икки баҳсда Икарди бу каби вазиятларда ўз устунлигини яққол намойиш этиб, жамоага катта фойдаси тегди”, дея Спалеттининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.
Жорий мавсумда Мауро А серияда 13 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
“Интер” эса А серия турнир жадвалида 32 очко билан 3-поғонада бормоқда. Кейинги турда миланликлар сафарда “Кьево” билан куч синашишади.



