Сўнгги тур интригаси: "Сўғдиёна" нечанчи ўринни олади - икки ёки беш?
25 ноя 2021 11:25
Янгиликлар
Сўнгги тур интригаси: "Сўғдиёна" нечанчи ўринни олади - икки ёки беш?
27 ноябрь куни Суперлигамизда сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Ҳозирча чемпион ва лигани тарк этиши аниқ бўлган икки жамоа номи маълум.
Кумуш ва бронза медаллари соҳиби, ПРО лига клуби билан ўтиш ўйинида қайси жамоа ўйнаши сўнгги турдан кейин аниқ бўлади.
Эътиборимизни Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби тортди. Улуғбек Бақоев бошчилигидаги жамоада иккинчи ўринга чиқиш имконияти бор ёки жамоа мавсумни бешинчи ўринда тугатиши ҳам мумкин...
Охирги турда "Сўғдиёна" Олмалиқда АГМК меҳмони бўлади. Агар Жиззах клуби сафарда ғолиб бўлса ва Қаршида "Насаф" "Локомотив"ни юта олмаса (дуранг ёки мағлубият) "Сўғдиёна" кумуш медалларга эга чиқади.
Охирги турда "Сўғдиёна" ютқазиб, "Пахтакор" Тошкент дербисида "Бунёдкор"га мағлуб бўлса Жиззах клуби чемпионатни бешинчи ўринда якунлайди.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар