

"Месси тўғрисида гап борганда, қўрқув сўзи биз учун, футболда қатнашаётганлар учун мавжуд эмас. Биз чин дилдан ўйнаймиз, кучимизни ўйинга сарфлаймиз ва қилаётган ишимиздан роҳатланамиз. "Реал" футболчилари ҳар доим майдонга тушишади ва ўйиндан завқ олишади", – деди Солари.
Испания Кубоги ярим финал доирасида "Реал" ва "Барселона" қарама-қаршилигининг жавоб учрашуви 27 февраль куни (Тошкент вақти билан 28 февраль 01:00) ўтказилади.



