UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  12 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  3 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  8 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12

"Сўғдиёна" - "Динамо" энг томошабоп ўйин ёхуд тур сарҳисоби Янгиликлар

"Сўғдиёна" - "Динамо" энг томошабоп ўйин ёхуд тур сарҳисоби

Пайшанба ва шанба кунлари кутилганидек 3-тур ўйинлари ўтказилди.
Кўпчилик олдиндан тахмин қилганидек ҳар бир беллашув ўзига яраша қизиқарли ва ҳужумларга бой бўлди. Мавсум боши бўлишига қарамасдан жамоалар шиддатли ва кескин ўйин кўрсатишмоқда. Бу сафар ҳам эътиборингизга 3-тур статистикасини ва рақамларни келтириб ўтмоқчимиз. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур турда томошабинлар сони анча ошди.

Мухлислар ташрифи

2-турда томошабинларнинг ташрифи кескин пасайганини бироз ажабланарли бўлганди. Лекин 3-турда бу борадаги кўрсатгич яхшиланиши олдиндан маълум эди. Чунки ушбу турда “Навбаҳор” билан “Андижон” ўз майдонида ўйнадилар ва уларнинг ўйинларига мухлислар бошқаларникига қараганда кўпроқ келмоқдалар. Табиийки, энг кўп мухлис “Навбаҳор” – “Нефтчи” беллашувида қайд этилди. “Косонсой” стадионига 12579 ишқибоз йиғилди. Ундан кейинги энг кўп мухлис “Андижон” – «Машъал” ўйинига келди ва 8741 мухлис “Соғлом авлод” стадионида томоша қилдилар. Агарда андижонликлар ўтган турда “Қизилқум”ни енгиб қайтишганида стадион яна мухлислар билан тўлиши муқаррар эди. Мазкур турда энг кам томошабин яна “Бунёдкор” иштирокидаги ўйинга тўпланди. “Олмалиқ”қарши учрашувни фақатгина 1425 мухлис кузатиб борди холос. Қизиқ томони шундаки, мавсум бошланганидан бери асосан чемпион ва Кубок соҳиби бўлган жамоанинг ўйинларини кам мухлис томоша қиляпти. Наҳотки, етакчи жамоанинг ўйини қизиқиш уйғотмай қўйган бўлса!? Шунингдек, “Пахтакор”нинг ўз майдонидаги ўйинларига ҳам жуда оз мухлислар келарди. Аммо ушбу турда “Қизилқум”ни қабул қилди ва стадионга 4261 нафар мухлис тўпланди. Учрашувдан аввал “Пахтакор” раҳбарияти ишқибозларни стадионга чорлаш борасида бир қатор ишларни амалга ошираётганлиги айтилганди. Демак, бу борада ишлар ўз самарасини беришни бошлаган. “Бунёдкор” ҳам ишқибозларни стадионга чорлаш борасида қандайдир ишларни амалга оширса яхши бўларди.

Огоҳлантиришлар ва четлатишлар

3-тур қўполликларга бой бўлди ва ҳакамлар томонидан кўплаб сариқ карточкалар кўрсатилди. Табиийки, майдондан четлатилган ўйинчилар ҳам бўлди. Буни қарангки, энг оз сариқ карточка кўрсатилган учрашув “Металлург” – “Локомотив” учрашувида кузатилди. Бош ҳакам Валентин Коваленко иккала жамоадан иккитадан ўйинчини огоҳлантирди. Шунингдек, “Насаф” – “Бухоро” беллашувида ҳам тўртта сариқ карточка кўрсатилди. Аммо фарқи шундаки, барча огоҳлантиришлар бухороликларга берилди. “Навбаҳор” – “Нефтчи” ва “Пахтакор” – “Қизилқум” баҳсларида еттита ўйинчи сариқ карточкалар билан жазоланди. Шунингдек, водий дербисида наманганликлар аъзоси Баҳтиёр Ёқубов қизил карточка туфайли майдонни тарк этди. Бундан ташқари “Сўғдиёна” – “Динамо” баҳсининг 22-дақиқасида мезбонлар аъзоси Элёр Орипов бош ҳакам Шерзод Қосимов томонидан четлатилди ва бу мезбонларга қимматга тушди. Умуман олганда, ушбу турда 38та футболчи сариқ карточкалар билан жазоланди ва 2та ўйинчи майдондан чиқариб юборилди. Бу эса ҳақиқатдан барча ўйинларнинг асабий ва қўпол тарзда ўтганини билдиради.

Натижалар ва голлар

3-турда еттита учрашув ўтказилган бўлса, шулардан иккитасида мезбонлар ва учтасида меҳмонлар ғалаба қозонишди. Иккита ўйинда дуранг қайд этилди. “Локомотив”, “Машъал” ва “Динамо” жамоалари сафардан ғалаба билан қайтишди. Бўлиб ўтган учрашувларда дарвозаларга жами 14та тўп киритилди. Шулардан 7таси мезбонлар ва 7таси меҳмонларга тегишли бўлди. Ҳеч бир футболчи дублга эришгани йўқ. Бундан ташқари учта ўйинда пенальти белгиланди ва ундан иккитасида футболчилар унумли фойдаланишди. Жумладан “Насаф” – “Бухоро” учрашувида мезбонлар сардори Артур Геворкян, “Сўғдиёна” – “Бухоро” баҳсида эса Суҳроб Қобилов пенальтидан меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. “Бунёдкор” – “Олмалиқ” учрашувида меҳмонлар ҳужумчиси Зафар Полвонов белгиланган пенальтидан гол ура олмади. Аммо ўша вазиятда дарвозабондан қайтган тўпни Александр Алимпиевич боши билан гол уриб Полвоновнинг айбини ювиб юборди. Энг йирик ҳисоб “Насаф” – “Бухоро” учрашувида кузатилди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Умуман олганда, ҳеч бир ўйинда учтадан кўп тўп киритилмади. “Сўғдиёна” – “Динамо” беллашувида ҳам меҳмонлар учта тўп киритишди. Қолган учрашувларда эса жамоалар фақат биттадан гол уришди.

Тезкор гол

Ҳар бир жамоа иложи борича тезкор гол уришга ҳаракат қиладилар. Бу сафарги турда бирор бир клуб дастлабки 10 дақиқада ҳисобни оча олмади. Фақат “Насаф” етакчиси Артур Геворкяннинг 16-дақиқада киритган тўпни энг тезкор гол сифатида қайд этилди. Хатто икки кун аввал ўтказилган “Бунёдкор” – “Олмалиқ” учрашувида ҳам тезкор голни кўрмадик.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика