UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  1 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  4 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  88 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3

“Сўғдиёна”: "Бухоро" билан ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади ва бошқа хабарлар… Янгиликлар

“Сўғдиёна”: "Бухоро" билан ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади ва бошқа хабарлар…

Теглар :  Сўғдиёна
"Сўғдиёна" Тошкентдаги йиғинга киришган ва айни кунларда машғулотлар қизғин давом этмоқда.

Александр Мочинов бошчилигидаги жамоа ҳар куни икки маҳал машғулот олиб бормоқда. Эрталабки машғулот асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилган ҳолда ўтказилмоқда. Унда футболчилар тренажёр залларида ва сунъий қопламали майдонларда машғулотларни олиб боришмоқда.

Кечги машғулотлар давомида футболчилар тўплар билан машқлар бажариш турли хил ўйин  тактикаларни амалда синаб кўрмоқда. Назарий дарсларда мураббийлар штаби томонидан дунёнинг кучли жамоалари иштирокидаги ўйинлар лавҳалари намойиш этилиб футболчиларга ўйиннинг қай пайтида қандай ҳаракат қилиш борасида батафсил тушунчалар берилаяпти.

Аввалги хабарларда "Сўғдиёна" 25 январда “Пахтакор”, 28 январда “Навбаҳор”,  5 февралда “Қизилқум”  жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши хақида хабар берган эдик. Жамоа мураббийлар штаби бугун яна бир жамоа билан ўртоқлик учрашувини ўтказишни қарор қилди. Спаррнинг рақиб сифатида “Бухоро” жамоаси танланди. Беллашув 1 февраль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Тошкентдаги йиғинга бир нечта футболчиларни келиб қўшилгани ҳақида айтиб ўтиш лозим. “Нефтчи” жамоасида ажойиб ўйинларни ўтказган Шерзод Хакимов, “Навбаҳор” дан Мурод Ражабов, 2015 йилда жамоа сафида ҳаракат қилган Иззат Ғаниев, “Динамо”дан  Шохрух Ҳолматов ва “Бухоро” жамоасида ажойиб мавсум ўтказган аммо жароҳати сабаб бир муддат футболдан ташқарида бўлган дарвозабон Сардор Қобулжонов айни пайтда жамоа билан машғулотларни олиб бормоқдалар.

Жамоа мураббийлар  штабига яна бир мураббий келиб қўшилди. “Металлург”  жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб фаолият олиб борган Микола Шевченко эндиликда бош мураббий Александр Мочиновга ёрдам беради.

Йиғин давомида бир нечта футболчилар ҳам кўрикдан ўтмоқда. Россиянинг ЦСКА ва “Динамо”  клубларининг ёшлар лигасида тўп сўрган Сергей Евтушенко жамоа билан йиғин олиб борди аммо айрим сабабларга сабабларга кўра  ёш иқтидор эгаси жамоа лагерини тарк эди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика