"Сўғдиёна" "Андижон"га шерик бўлди

Narzulla Saydullayev
2 ноя 2014, 17:30
Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби 25-турда "Пахтакор"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шундай қилиб, Даврон Файзиев бошчилигидаги жамоа сўнгги тур олдидан олий лигада қолиш имкониятларини буткул йўқотди.

Сабаби айни пайтда "Сўғдиёна" ва "Бухоро" орасида 3 очколик фарқ бор. Регламентга кўра агар икки жамоанинг очколари тенг бўлиб қолса аввало ўзаро ўйинга эътибор қаратилади. Ўзаро иккала баҳсда ҳам бухороликлар зафар қучишган:

"Бухоро" - "Сўғдиёна" 2:1
"Сўғдиёна" - "Бухоро" 0:1

"Сўғдиёна" ўз тарихида бешинчи бор олий лигадан тушиб кетмоқда. Клуб 2002, 2006, 2009 ва 2011 йилги мавсумларда эса элита сўнгги ўринларни олиб биринчи лигага равона бўлганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›