

Элдор Шомуродов учрашувни асосий таркибида майдонга тушди ва 84-дақиқада захирага олинди. Sofascore нашри кечаги учрашув учун ўз балларини қўйди. Унга кўра меҳмонлар сафида Элдор Шомуродов 7 балл билан энг яхши очкога эга бўлган. Шунингдек, Матеуш Ветеска ҳам 7 баллга лойиқ кўрилган.



