Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?

Khoja
15 мар 2026, 08:20
Кеча Туркия чемпионатининг 26-турида "Истанбул Башакшехир" "Галатасарой" меҳмони бўлди.

Учрашув 3:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Меҳмонлар сафида ҳужумчи Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 70 дақиқа ҳаракат қилди, ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев эса қайдномага киритилмади.

Sofascore терма жамоамиз сардорининг ҳаракатларига 6,7 баҳо қўйди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: sofascore.com