Собиқ агент Левандовски ҳақида: "У Реал"га ўтишни хоҳлаганди"
15 июн 2020 15:20
Янгиликлар
Собиқ агент Левандовски ҳақида: "У Реал"га ўтишни хоҳлаганди"
Олдин "Бавария" форварди Роберт Левандовскига хизмат қилган агент Цезари Кухарски мижозининг "Реал"га ўтишини хоҳлаганини айтди.
"Музокараларнинг қайсидир пайтида у "Бавария" билан шартнома имзолашни ортиқ хоҳламаётганди. Бунинг ўрнига "Реал"га ўтишни хоҳларди, чунки у ерда Роналду ўйнарди.
Мен уни катта клубдаги асосий ҳужумчи бўлиши кераклигига ишонтирдим. У "Реал"да қачондир Бенземанинг ўрнини эгалларди, аммо мен унинг бошқа жамоага иккинчи рақамли бўлиб ўтишини хоҳламадим.
Мен "Реал", "Арсенал" ёки "Ман Сити" билан бўлган музокараларда буни таъкидладим.
Левандовски фаолиятини "Бавария"да якунлайди, мен унга шундай маслаҳат бердим. У "Бавария"га эътиборини қаратиб, рекордларни ўрнатида давом этиши мумкин", - дейди агент.
Эслатиб ўтамиз, Левандовски "Бавария"га 2014 йилда Дортмунднинг "Боруссия" жамоасидан ўтган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар