UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21Баҳром Ҳайдаров: "Афсуски, кўзлаган мақсадимизга эриша олмадик"  2 11:14Бугун туғилган кунлар, табриклаймиз!  0 11:13Роналду операторга либосини совға қилиб юборди. Нега? ФОТО  6 11:11Иньестага ўринбосар топилди  1 11:10Карикатура: Бугун титанлар тўқнашуви  5 11:08“Чиғатой”да ЎФА томонидан ташкил қилинган болалар гуруҳлари фаолият юритмоқда  0 11:02"Реал" Салоҳни олиш учун ўз футболчисидан воз кечмоқчи  7 11:02Сўровнома. Бугун ким ғолиб бўлади?  20 11:00Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанг санаси маълум, у машғулотларни бошлади ФОТО  0 10:59ЕЧЛ. Бугун финал  16 10:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Зўр ТВ” телеканали билан ҳамкорликда “Футбол шоу” лойиҳасини йўлга қўйди  2 10:52Бугун Спорт ТВ қайси ўйинни жонли кўрсатади?  21 10:50Финалда қўшиқ куйлайдиган аёл хонанда қайси жамоага мухлислик қилишини айтди  9 10:47“Бухоро” тўқ - кўк, “Насаф” оқ либосларда ўйнайди  3 10:40ЖЧ-2018. Швейцариянинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  1

Снейдерга эга бўлган "Ал Гарафа" олтинчи марта "Пахтакор"га қарши Янгиликлар

Снейдерга эга бўлган "Ал Гарафа" олтинчи марта "Пахтакор"га қарши

Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Қатарнинг "Ал Гарафа" клуби меҳмони бўлади.

"Шерлар"нинг рақиби ҳақида ўқувчларимизга маълумот берамиз.

1979 йил ташкил этилган клуб дастлаб "Ал Иттиҳод" деб номланар эди. 2004 йилда "Ал Гарафа" деб ўзгартирилган. Клуб Доха шаҳрида жойлашган клуб
Қатар юқори дивизиони - Юлдузлар лигасида қатнашади. Жамоа ўтган мавсум чемпионатни 5-ўринда тугатди. Ундан тепада бўлган икки клуб "Ал Жайиш" ва "Лаҳвия" бирлаштириб "Ал Дуҳайил"га айлантирилгани учун "Ал Гарафа"да 2018 йилги Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичида ўйнаш имконияти пайдо бўлди.  

Таркибда юлдуз ўйинчилардан Уэсли Снейдер (Голландия) ва Меҳди Тареми (Эрон) бор.

Голландиялик Уэсли Снейдер фаолияти давомида "Аякс", "Реал Мадрид", "Интер", "Галатасарой" ва "Ницца" каби клубларда ўйнаган. 2017 йил декабрь ойи сўнггида Қатарга кўчиб ўтди. У Голландия терма жамоаси сафида 133та ўйин ўтказиб 31та гол урган. 2010 йил терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионати финалига қадар етиб борган. Ўша йили "Интер" билан Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлган. Голландия, Испания, Италия ва Туркия чемпиони бўлган.


25 ёшли Меҳди Тареми айни пайтда Эрон терма жамоасининг энг асосий ҳужумчиларидан бири ҳисобланади. Терма жамоа сафида 22та ўйин ўтказиб 10та гол урган. Фаолияти давомида "Шаҳин Бушеҳр", "Иранжаван" ва "Персеполис" каби клубларда ўйнаган. Шу йилнинг 8 январь куни "Гарафа" билан шартнома 18 ойлик тузди. Ҳужумчи Эрон чемпиони, Эрон Суперкубоги соҳиби. 2016 ва 2017 йилларда Эроннинг энг яхши футболчиси, Эрон чемпионатининг энг яхши футболчиси, Эрон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлган.

14 турдан кейин жамоа 17 очко билан 6-поғонани эгаллаб турибди. Сўнгги охирги 8та ўйинда жамоа бир марта мағлуб бўлди ва бир марта дуранг ўйнади. Қолган ўйинларда ғалаба қозонди. "Ал Гарафа" "Пахтакор" билан ўйиндан олдин 25 январь куни ўз уйида "Ал Садд"га 0:4 ҳисобида ютқазди.

“АЛ ГАРАФА” СПОРТ КЛУБИ
Лақаби:
“Гепардлар”
Ташкил этилган сана: 1979 йил 6 июнь (олдинги номи "Ал Иттиҳод", 2004 йилдан "Ал Гарафа")
Стадиони: “Тани бин Жассим”, 21175 томошабинга мўлжалланган
Клуб хўжайини: Ҳамад бин Тамер
Бош мураббийи: Булент Уйгун (Туркия)
Совринлари: Қатар чемпиони (7 марта), Қатар Амири кубоги (7 марта), Қатар Шахзода кубоги (3 марта), Қатар Юлдузлар Кубоги (2 марта), Араб Кубок эгалари кубоги (1 марта).

"Ал Гарафа" ўз тарихида 8 марта Осиё чемпионлар лигасида ўйнаган.

2002-2003 йилги мавсумда жамоа плей-офф босқичида айнан "Пахтакор" билан ўйнаб икки ўйин натижасига кўра 4:6 ҳисобида (4:3 ва 0:3) ютқазиб гуруҳ босқичига чиқа олмаганди.

2006 йилда "Гарафа" биринчи марта ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этганди. Дебют омадсиз чиқиб жамоа 2тагина ғалабага эришиб гуруҳда охирги ўринни банд этганди.

2008 йилда эса жамоа гуруҳ босқичида умуман ғалаба қозона олмади - 2та дуранг ва 4та мағлубият. Ўша йил "гепардлар" "Пахтакор" билан бир гуруҳдан ўрин олиб ўз уйида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, Тошкентда 0:2 ҳисобида ютқазганди.


Кейинги мавсум ҳам Қатар клуби Осиё чемпионлар лигасини гуруҳ босқичидаёқ якунлашга мажбур бўлганди.

2010 йилда "Ал Гарафа" ўз тарихида ОЧЛдаги энг яхши натижасини қайд этганди. Ўша мавсум қатарликлар гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб (4 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият) 1/8 финалга чиққанди. Ушбу босқичда жамоа "Пахтакор" билан тўқнаш келганди. Битта ўйиндан плей-офф учрашуви Қатарда ўтган ва унда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Чорак финалда эса "Гарафа" Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубига сафарда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўз уйида 4:2 ҳисобидаги ғалаба ярим финалга чиқиш учун етарли бўлмади.

2011 ва 2012 йилларда "Ал Гарафа" учун яна гуруҳ босқичи сўнгги манзил бўлди.

2013 йил жамоа гуруҳда иккинчи ўрин билан нимчорак финалга чиқишга эришди. Бироқ бу босқичда Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" клубига иккала ўйинда ҳам ютқазиб (1:2 ва 0:3) мусобақани тарк этди.

"Ал Гарафа" 2014-2017 йилларда Осиё чемпионлар лигасида иштирок этмади.

Шу йилнинг 4 январь куни франциялик Жан Фернандес ўрнига туркиялик Булент Уйгун бош мураббий этиб тайинланди. 1971 йилда туғилган мураббий футболчилик даврида Туркия терма жамоаси сафида 18та ўйин ўтказиб 7та гол урган. Уйгун мураббийлик фаолиятини 2005 йил бошлаган. Бугунга қадар Туркияда "Сивасспор", "Букаспор", "Эскишаҳарспор", "Элазигспор" ва "Газиантепспор" клубларида ишлаган. 2013-2016 йилларда у Қатарда "Умм Салал" клубини бошқарганди. Ўшанда ўзбекистонлик Санжар Турсунов "Умм Салал" сафида ўйнар эди.

Булент УЙГУН
Туғилган санаси: 
01.09.1971
Туғилган жойи: Сакаря, Туркия
Футболчиликдаги амплуаси: Ҳужумчи
Ўйнаган жамоалари: 1989-1993 "Кочаелиспор", 1993-1996 "Фенербахче", 1996-1998 "Кочаелиспор", 1998-1999 "Дарданелспор", 1999-2000 "Трабзонспор", 2000-2001 "Гўзтепе", 2001-2002 "Сивасспор", 2002-2004 "Ускудар"
 Туркия терма жамоасида 1992–1996 йилларда 18 учрашувда 7 гол урган.
Бошқарган жамоалари: 2005-2009 "Сивасспор", 2010 "Букаспор", 2010-2011 "Эскишаҳирспор", 2012 "Элазигспор", 2013 "Газиантепспор", 2013-2016 "Умм Салал", 2017 "Газиантепспор". 2018 йил 4 январидан "Ал Гарафа" бош мураббийи.


Шу кунга қадар "Ал Гарафа" ҳамда "Пахтакор" беш марта тўқнаш келишган. Барча ўйинлар Осиё Чемпионлар лигаси доирасида бўлиб ўтган. 2002 йил 3-саралаш раундида Дохада 3:4 ҳисобида мағлуб бўлган "шерлар" Тошкентда рақибни 3:0 ҳисобида доғда қолдиришган. 2008 йил гуруҳ босқичида эса сафарда 2:2 натижаси қайд этилган. Тошкентда "Пахтакор" яна рақибдан кучлироқ эканини исботлаган - 2:0.

Охирги беллашув 2010 йил нимчорак финалда ўтказилган. Ўшанда "Гарафа" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ҳозирча ўзаро тўқнашувларда 2 ғалаба, 1 дуранг ҳамда 2 мағлубият кузатилган. Голлар уриш бўйича устунлик биз томонда, 10-7.

"Пахтакор" Қатар клубларига қарши жами 13 учрашува майдонга тушган. Уларда 5 ғалаба, 4 дуранг ва 4 мағлубият қайд этилган. Рақиблар дарвозасига 20 тўп киритилиб, 16 гол ўтказиб юборилган.

"Ал Гарафа"нинг таркиби

Дарвозабонлар

Қосим Бурҳон
Юсуф Ҳассан
Абдулазиз Али

Ҳимоячилар
Саид Эл Хаж
Тамим Ал Муҳизеа
Ал Маҳди Али Мухтор
Руберт Куихада (Венесуэла)
Юсуф Муфта
Тамир Жамол (Судан)
Муҳаммад Рамазон
Ҳассан Валид
Абдураҳмон Ал Рашиди
Элияс Аҳмад

Ярим ҳимоячилар

Фуҳаид Ал Шаммари
Уэсли Снейдер (Голландия)
Отман Ал Яҳри
Абдулғани Мунир
Қаҳтан Ал Сулаити
Амр Абдулфатоҳ
Абдулмажид Энад
Монкез Одай
Холид Абдулрауф
Моаяд Ҳассан
Диого Амадо  (Португалия)
Абдулазиз Хотам
Муҳаммад Аба Шаар
Муҳаммад Або Шанаб

Ҳужумчилар

Меҳди Тареми (Эрон)
Одил Аҳмад
Аҳмад Алаелдин
Андри Сяхпутра (Индонезия)



Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. Тошкент дербисида “Пахтакор” ғолиб бўлди Суперлига. Тошкент дербисида “Пахтакор” ғолиб бўлди
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Бунёдкор” учрашуви...  242
Суперлига. “Нефтчи” Фарғонада “Сўғдиёна”га ютқазди Суперлига. “Нефтчи” Фарғонада “Сўғдиёна”га ютқазди
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Сўғдиёна” учрашуви...  185
Шерзод Қосимовдан бошқа ҳакам йўқми? Шерзод Қосимовдан бошқа ҳакам йўқми?
Бугун Суперлига 13-тур доирасида "Пахтакор" -...  138
ПРО-лига. 11-тур. “Машъал” – “Шўртан” 3:0 ва бошқа натижалар ПРО-лига. 11-тур. “Машъал” – “Шўртан” 3:0 ва бошқа натижалар
ПРО-лиганинг 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди.   99
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг