Снейдер: “Жамоада бир-биримизни тушуниш учун ярим оғиз гап етарли”

Tolibjon Qosimov
16 июн 2014, 12:15
Голландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Уесли Снейдер ўзаро бир-бирини тушуниши ҳақида фикр билдириб ўтди.
“Терма жамоамизда кучли таркиб йиғилган. Ван Перси ҳар қандай вазиятда йўқ жойдан гол уриши мумкин, Роббен жуда кучли ўйин намоиш этади, Де Йонг эса майдон марказида ҳамма нарсани бошқаради. Биз узоқ вақтдан бери бирга тўп тепамиз, бир-биримизни тушуниш учун ярим оғиз гап етарли”.

Голландлар жаҳон чемпионатидаги биринчи ўйинда Испания терма жамоасини йирик 5:1 ҳисобида мағлуб этишган.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›