Sky Sports: Кардифф — ЕЧЛ-2016/17 финали ўтказишга асосий даъвогар

Narzulla Saydullayev
21 июн 2015, 17:42
2016/17 йилги Европа чемпионлар лигаси финал учрашуви ўтказилиши кутилаётган шаҳар номи маълум бўлди.
Sky Sports нашри хабарига кўра, бу ўйинни Кардиффдаги «Миллениум» стадиони қабул қилишга бош даъвогар турибди.

Бу ҳақдаги якуний қарор ҳали қабул қилинмади. Ўйин жойи 29 июнь куни Прагада бўлиб ўтадиган УЕФА йиғилишида расман маълум қилинади.

«Миллениум» 2014 йилги Европа Суперкубоги учун ўйинни қабул қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2015/16 йилги ЕЧЛ финали Миландаги «Сан Сиро» стадионида бўлиб ўтади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›