Сколари Диего Костани Чили ҳамда Гондурасга қарши ўйинларда термага чақиради

25 окт 2013, 09:55
Бразилия футбол федерацияси ФИФА офисига, “Атлетико” ҳужумчиси Диего Коста ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувларида Бразилия термасига чақирилишини маълум қиладиган ҳужжат жўнатди.

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Луис Фелипе Сколари Костани Гондурасга (16 ноябрь) ва Чилига қарши ўйинларга (19 ноябрь) жалб қилиш учун, термага чақиришга қарор қилди.

Бундан олдин эса Луис Фелипе Сколари ҳужумчини Жаҳон чемпионати мусобақалрида Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган рўйхатига киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, Коста Испания терма жамоаси таркибидан иштирок этишни билдирган эди.


Манба: sports.ru